Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир аёлнинг тақдири ҳақида

00:00 / 27.06.2012 | eski savollar | 1013
Ассаламу алайкум устоз Шайҳ хазратлари.Мен бир аёлнинг тақдирини эшитиб кöриб сизга бир савол билан мурожат этишга мажбур бöлдим илтимосим жавоб берасиз деган умиддаман.Ул аёл турмуш öртог'и билан тöйдан аввал никоҳ öқитишган ва элга ош беришган давлат томонидан заксдан öтишган,4 йил бирга яшашган öртада фарзанд бöлмаган бу орада шунда йитит ишлаш учун Россияга кетиб жуда кöп бедарак бöлиб аёл мана 2 йил кутган лекин бу орада 1-2 бор телефон қилган ҳолос у йигит.Хозирда йигит уйланган бошқа аёлга ва фарзандли ҳам бöлишган,бу аёл эса турмуш öртог'и билан энди яшамаслигини ва öз талог'ини беришини сöраган турмуш öртог'и бунга жавобан аёлнинг турмушга чиқиши мумкунлигини лекин талоқ бермаслигини доимо айтиб келади бир-икки илми бор кишилардан сöрашибди улар қайнота-қайнонаси рози бöлса мумкун дейишибди аёл эса хозирда туг'илиб öсган уйида яшайди,бу аёл турмуш қуриб Она бöлишни ҳоҳлайди.Саволим:Устоз сизнинг бу аёлга маслаҳатингизни берсангиз.Қандай йöл тутса тöг'ри йöлдан юрган бöлади жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Илмли одам бошчилигида эр ва хотиннинг қариндошлари иштирокида мажлис қурилади. Бўлган гап айтилиб, аёл эридан талоқ сўрагани айтилади. Талоқ қилса, қилди. Бўлмаса, ажрашишни талаб қилади. Илмли одам шариатга мувофиқ иккиси орасидаги никоҳ бузилганини эълон қилади. Аёл идда ўтириб, кейин оила қурса бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat