Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Биринчи хотин розилиги

00:00 / 06.07.2012 | eski savollar | 1468
Ассалому Алайкум , Шайх хазратлари!Ман сиздан хаётий мухим масалада маслахат олмокчиман. Яшаш шароитим яхши, касбимдан даромадим яхши. Оилалиман, учта фарзандим бор. Аёлим иккаламиз хам намозхонмиз, лекин диний билим олмаганмиз. Савдогарлик билан шугулланаман. Хафтада уч-турт кун уз шахримда колганида бошка шахарда буламан. Иккинчи оилага эхтиёж тугилган. Шу максадда Аллох азза ва жалла томонидан изн берилиб, пайгамбаримиз Мухамммад (с.а.в.) суннатларидан булган куп хотинлилик хакида жуда куп укидим хамда кунглимга инган эзгуликлар таъсирида уша бошка шахарда яна бир оила куриш ниятини аёлимга билдирдим. У сабабини сураганида, асосий максад жамият бузилишидан ва етимлар купайишига карши иш килиш, зинодан кочиш, бир бева ёки тул аёл ва фарзандига гамхур булиш ниятида эканлигимни билдирдим. Аёлим мандан , "факат нафсингиз туфайли эмасми?" деб сураганида, "ха нафсимнинг хам назарда тутяпман, лекин нафсим биринчи даражада эмас, чунки ман нафсим кули булсам урталарингда адолат урнатолмай - охиратда яримта булиб тирилишдан, савоб урнига катта гунох олишдан куркаман" деб жавоб килдим. Аёлим уйлаб куриб рози булди. Факат у "иккинчи аёлни мани сухбатимдан кейин оласиз, яъни ман танлашда иштирок этаман " деди. Хуллас келишдик. Лекин орадан 2 ойча вакт утиб, аёлим умуман тескари фикр билдира бошлади ва нихоят тамоман розимаслигини билдирди. Ман ундан "сизга кимдир нотугри таъсир утказди" десам , у "Йук, узим чукуррок уйлаб куриб -узим айнидим" деяпти. Юрагига кул солиб гаплашсам, аёлимнинг фикрича ман барибир янги хотин тарафига огиб кетарканман ва у "агар уйлансангиз ман болларимни олиб кетаман" , деб даг-дага киляпти. Интернетдан турли маколалар, фикрларни топиб укиб бердим - фойдаси булмаяпти. Сиздан илтимос, бу холатда кандай килиб аёлимни яхшиликча унатишим мумкинлиги тугрисида маслахат берсангиз. Аллох барчамизни хайрли ишларга бошласин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўзингиз биласиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat