Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Олимларни мазах қилиш

20:21 / 27.10.2020 | Zukhro | 5930

Ассалому алайкум! Кимки олимларни мазах қилса мазах қилган одам агар никоҳланган бўлса унинг никоҳига путур етади деган гапни эшитдим .Турмуш ўртоғим жуда кўп мазах қиладилар. Ҳақиқатдан шундай инсоннинг никоҳига путур етадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мазах қилиш икки хил бўлади. Бир кишини мазах қилиб уни динини мазах қилади. Бунда шак-шубҳасиз кофир бўлиб, хотини билан ўртасидаги никоҳ бузилади. Масалан соқол деган нарсадан нафратланаман дейди. Ёки динни ёмон кўраман, Қуръонни ёмон кўраман, азонни эшитсам асабим ўйнайди деса ёки бўйниларига суякларни осиб олиб мен Азроилман деб малакул мавт фариштасини эрмак қилса. Ақийда китобларимизда “Бир киши баландга ўтириб олиб, ўзини Қуръон ўқитувчи мударрисга ўхшатиб қўлига калтак олиб ўқи деб эрмак қилса кофир бўлади” дейилган.  Аллоҳ таоло "Тавба" сурасида марҳамат қилади: 

وَلَئِن سَأَلْتَهُمْ لَيَقُولُنَّ إِنَّمَا كُنَّا نَخُوضُ وَنَلْعَبُ قُلْ أَبِاللّهِ وَآيَاتِهِ وَرَسُولِهِ كُنتُمْ تَسْتَهْزِؤُونَ۝ 

65. Агар улардан сўрасанг, албатта: «Фақат гапга берилиб, ўйин-кулги қилаётган эдик, холос», – дейишади. Сен: «Аллоҳни, Унинг оятларини ва Расулини истеҳзо қилаётган эдингизми?» – деб айт.
Яъни, агар мунофиқлардан ўша истеҳзо қилиб айтган гаплари ҳақида сўрасанг, улар «Биз ҳеч нарса деганимиз йўқ, фақат шунчаки, ўзимизча гаплашдик, ўйнашдик, холос», – дейдилар. Сен уларга:
«Аллоҳни, Унинг оятларини ва Расулини истеҳзо қилаётган эдингизми?» – деб, ҳақиқатни айт.
Чунки уларнинг қилмишлари шундан иборат.
Келаси оятда мунофиқларга хитобан айтилади:

لاَ تَعْتَذِرُواْ قَدْ كَفَرْتُم بَعْدَ إِيمَانِكُمْ إِن نَّعْفُ عَن طَآئِفَةٍ مِّنكُمْ نُعَذِّبْ طَآئِفَةً بِأَنَّهُمْ كَانُواْ مُجْرِمِينَ۝ 

 66. Узр айтманглар. Батаҳқиқ, иймонингиздан кейин куфр келтирдингиз. Агар сиздан бир тоифани афв этсак, бошқа тоифани жиноятчи бўлганлари учун азоблаймиз.
«Қилар ишни қилиб қўйиб, энди узр айтишингиздан фойда йўқ. Иймон келтиргандан сўнг, унда собит турганингизда, бошқа гап эди. Аммо сиз иймондан кейин куфр келтириб, мунофиқ бўлдингиз. Энди узр айтманг. Билмасдан, жаҳолат билан сизга қўшилиб қолган тоифани афв этсак ҳам, бошқаларингизни жиноятчи бўлганларингиз учун албатта азоблаймиз».
Бу оятлар барча мунофиқларга тегишли бўлса ҳам, уларнинг нузулига бевосита сабаб бўлган ҳодисалар ҳақидаги ривоятларни уламоларимиз ўз китобларида келтирганлар.
Жумладан, Муҳаммад ибн Исҳоқ раҳматуллоҳи алайҳи қуйидаги ривоятни келтирадилар:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук ғазотига жўнаётганларида бир гуруҳ мунофиқлар, жумладан, Вадийъа ибн Собит ва Мухашшо ибн Ҳумайрлар ҳам бирга эдилар. Улар бир-бирларига:
– Бану Асфарга қарши урушишни турли арбобларнинг бир-бирлари билан урушишига тенг деб ўйлайсизларми? Аллоҳга қасамки, бизга худди эртага арқонга боғланган ҳолингиз кўриняпти, – деб мўминларни қўрқитдилар. Мухашшо ибн Ҳумайр:
– Аллоҳга қасамки, биздан ҳар бир кишига юз даррадан урилса, яхши бўлар эди. Сизнинг айтаётган бу гапларингиз учун биз ҳақимизда Қуръон нозил бўлсагина, нажот топишимиз мумкин, – деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аммор ибн Ясирга:
– Анави қавмнинг олдига бор. Улар ёнмоқдалар. Улардан нима деганлари ҳақида сўра. Агар инкор қилсалар, «Йўқ, бундай-бундай дедингиз, деб айт» – дедилар. Аммор уларнинг олдига бориб, ўша гапларни айтди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига узр айтиб келдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уловларига миниб турган эдилар. Водийъа ибн Собит уловнинг жиловидан ушлаб олиб:
– Эй Аллоҳнинг Расули, биз ўзимизча гаплашиб, ҳазиллашган эдик, холос, – дея бошлади. Мухашшо ибн Ҳумайр эса:
– Менинг исмим ва отамнинг исми шунга бошлади, – деди (ёмон маънодаги исмлар эканига ишора қилинмоқда). Ушбу оятда «афв этилади», дегани Мухашшо ибн Ҳумайрдир. У Абдурроҳман исмини олди ва Аллоҳдан шаҳид бўлишини ва қаерда ўлгани билинмаслигини сўради. Ямома урушида шаҳид бўлди ва унинг асари топилмади». ("Тафсири Ҳилол" китобидан).
Иккинчиси диндор шахсни шахсиятини мазах қилади. Масалан соқол қўйиш суннат, лекин уни соқоли ҳеч ҳам ярашмаган деса ёки ўша олимни фисқ ишлари, ғийбат қилиш одати бўлса ўша ишини қораласа кофир бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat