Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фикрим ҳақида

16:30 / 24.01.2014 | Bek010101 | 2335
Саволим ўзим ҳақимда( яъни, дунё қарашим ҳақида) Мен “бу дунёда ҳамма нарса фақат ҳудодан” деб уйлайман! Масалан: Мана сизга савол ёзишим ёки сизнинг шайх бўлишингиз. Мен ҳаттоки “Дарахтдаги ҳар бир барг ҳам фақатгина, Аллоҳни хохиши билан ерга тушади” деб уйлайман! Менинг ўйлашимча, Аллоҳ ким жаннатга тушади-ю, ким дўзахга тушишини олдиндан белгилаб қўйган! Одамлар шунчаки, ўзларига берилган вақтни яшаб қўядилар холос. Мени бундай ўйлашимга сабаблар кўп. Масалан: Дўзахда аёлларни кўп бўлишлиги, қиёматга яқин аёлларни эркаклардан кўп бўлиши, келажак хақидаги хабарлар. Ҳеч қандай шак шубҳа йўқки, Аллоҳ ва унинг Расули рост гапиради! Албатта пайғамбаримиз Аллоҳнинг хохиши билан бизга шу гапларни айтдилар. Аллоҳ, ҳамма нарсани билгувчи ва энг қудратли зотдир! Ахир, келажак ҳақидаги гапларни, фақатгина, келажакни билгангина гапираолади холос! Бундан келиб чиқяптики, биринчи одамдан, то охирги одамгача, ҳамма нарса белигилаб қўйилган! Менинг ўйлашимча, шайтон қанчалик одамни адаштирмасин, унинг ҳаракатларини ҳаммаси бефойда. Жаннатга ким тушадию, дўзахга ким тушишини, Аллоҳ олдиндан белгилаб қўйган! Шак шубҳасиз, фақат Аллоҳ хохлаган иш бўлади! Одамзотда ҳеч нарса йўқ! Яъни, одамзот нимани хохламасин, барибир ҳам қилаолмайди! Хаттоки, кўзини ҳам ўз хохиши билан очиб, юма олмайди. Хаттоки, ўз хохиши билан кўзини ҳам очиб юма олмайдиган одамзот, қандай қилиб ўз хохиши билан савоб ё гуноҳ қилиши мумкин ахир?! Мени ўйлашимча, савоб ҳам гуноҳ ҳам фақатгина худодан! Яъни, худонинг хохиши билан одамзот савобли ишлар қилади ва худонинг хохиши билан гуноҳ ишлар қилади. Аллоҳ қудратли ва буюк зотдир. Одамзот қанча ҳаракат қилмасин, барибир ҳам иймонни Аллоҳ берса ахир! Бу Қуръонда хам айтилди. Демак, худони ўзи хохлаб, иймон бермаса, одамзот қандай қилиб жаннатга кира олади ахир?! Шунинг учун савоб ҳам гуноҳ ҳам худодан деб ўйлайман. Жаннатга фақатгина Аллоҳ рози бўлганларгина кирса ахир! Мен бир оддий, оми одамман. Мен, худога минг бор шукр дейманки, мени ўзи хохлаб ислом динида яратганига. Агарда ўзи хохлаб, бошқа динда мени яратганида, дўзахга тушардим! Муҳтарам Шайх! Мени ўйлашларим тўғрими ё хатоми? Сиздан ва барча ислом динидаги одамлардан, еру осмонларнинг эгаси, энг буюк ва қудратли, меҳрибон ва раҳмдил, ҳамма нарсани билгувчи ва кўриб турадиган Аллоҳ рози бўлсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу Аллоҳ таоло олдиндан билиб туради деган эътиқод қилиш керак маънодаги гаплар. Банда эса, Аллоҳ таоло унга юборган ақийда асосида, шариатда кўрсатилган нарсаларга амал қилиб яшаши керак. Тўғри ишларига савоб, нотўғрисига гуноҳ ёзилади. Охират ҳам шу асосда белгиланади.

Топ рейтинг www.uz Openstat