Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Китоб ўқиш тартиби ҳақида маслаҳат сўраб

00:00 / 10.07.2012 | eski savollar | 528
Ассалому алайкум. Ҳазрат сиздан бир нарсани сўрамоқчи эдим. Агар саволимда камчилик ва хато бўлса афв қилсангиз. Ҳазрат ҳаёт тарзимни бутунлай ўзгартириш ниятидаман. Ҳамма гуноҳларимга тавба қилиб ҳақиқий ихлосли мўъмин бўлмоқчиман. Бунинг учун сизнинг китобларингиз энг яхши дастур экан. Менда ҳамма китобларингиз бор, лекин қайси китобдан бошлашга ҳайрон бўлиб турибман. Мен қуйидагича қилсам яхшимикан деб ўйлагандим: 1)"Сунний ақидалар"; 2) "ҲАДИС ВА ҲАЁТ" кетма-кет ҳамма жузъи; 3) "Руҳий тарбия" 3 та жузъи. Беодоблик учун узр лекин чалкашиб кетаяпман. Маслаҳатингизга муҳтожман. Қайси китобингиздан бошласам мен учун яхши бўлишини билмаяпман. Сиз мендек ҳолатдаги одамларга нима яхшироқ эканлигини мендан кўра яхши биласиз. Валлоҳу аълам.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Яхши тартиб ва ният қилибсиз. Аллоҳ таоло ёрдамчи бўлсин. Изчиллик билан ниятдаги ишни бошлаб давом эттираверинг!

Топ рейтинг www.uz Openstat