Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шундай килсам тугрими?

00:00 / 10.07.2012 | eski savollar | 1151
Ассалому алайкум Шайх хазратлари! Аллохим саломатлигизни бунданда зиеда килиб,биз илми камрокларга янада илм беришингиздан айирмасин! Устоз, ман узим сехр афсун килиш,килдириш харом эканлигидан хабардорман. Биз томонларда,тугрироги махалламизда 7,8 хонадон лулилар яшайди! Хозир улар борган сайин палак езиб купайиб кетишмокда. Улар шундай харом ишни эгаллашганки,айрим кимсалар саломатлигидан,оиласидан,ишидан ва хоказо хоказолардан нажот излаб уларни хузурига келишади,бу лули кушниларим эса сизга дуо едирилган,сехр килинган деб уларни огзига кулини тикиб дуоибад деб номланмиш когозни олиб ташлашади еки кайтарма хам килишади! Фол хам очишади. Бу ишлари кузбойлогич каби одамларни алдаб пул ишлашлари манга умуман екмайди! Чунки буларни барчаси найранг! Ачинарлиси,буларнинг хузурига кушни вилоятдан жуда куплаб мижозлари ташриф буюришади. Хаммаси тузук одамлар,кимматбахо машиналарда келишади. Куриб ачиниб кетаман уларга. Бу лулилар эса бу пулдор кимсаларни келганидан фойдаланиб кокиб ва боплаб пулларини олишади,камида битта куйга тушуришади! Бир нарсани аник айтаманки,бу лули кушниларим хаттоки тахоратни Т харфиниям тушунишмайди,жудаям ифлос яшашади.Бу оми одамлар эса иши юришмаса сабр килиш,касал булса докторга бориш урнига даво истаб шу фирибгарларнинг олдига келишади. Тугри,сехр килишлик бор нарса,бу пайгамбаримизга хам килинган,бунинг давоси эса домлага бориб узига дам солдиришдир! Еки шунга карши сураларни укиб,узига узи дам солишликдир. Ва сабр килишлик. Булардан хабарим бор,диний илмим харкалай етарли! Хазрат,ман шу лулилар олдига келаетган мижозларини кайтармокчиман,яъни вазиятни тушунтириб улар гирт фирибгар эканликларини билдириб куймокчиман! Шунака килиб бу мижозларни йулдан кайтарсам буладими? Еки индамай куяверайми? Анча пуллари бехудага кетиб эслари жойига тушганида узлари тушуниб колишармикин. Чунки кучани бошида бизни ховли туради,купинча мижозлар келиб уша лулини уйи кайси деб биздан сурашади. Саволим чузилиб кетганлиги учун узр устоз. Саломат булинг!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Қайтариш керак. Жуда ҳам савобли ишни қилган бўласиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat