Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мен тўғри ўйлаяпманми?

00:00 / 23.09.2011 | eski savollar | 510
Ассалому алайкум.Устоз сизга саволим бор эди. Устоз ўзимни анча ёмон ҳис қиляпман, уйимиздаги турли жанжаллар туфайли, афсуски буни ёзишни хоҳламадим. Устоз яқинда қариндошим битта домлага бориб Қуръондаги Ясин сурасидан ўзини ўқитиб келибди. Айтишича унинг ичига жин кирган экан. Ҳозирги кунда ўзини олдингидан яхши ҳис қилаётган экан. Менга ҳам боришни маслаҳат берди. Лекин устоз мани фақат меҳрибон Аллоҳимдан бошқа ҳеч кимдан ёрдам сўрашни хоҳламайман. Ахир Жаноб Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларку: “Оёқ кийимларингни ипини ҳам ёлғиз Аллоҳдан сўранглар” деб. Нега энди ман ёлғиз меҳрибон Аллоҳдан сўрамасдан домлалардан ёрдам сўраб, ўзимни ўқитишга боришим керак?! Яна ўзимни катта тутиб кибрланиб кетдимми, деб ўйлаб ҳам қолдим. Сизга савол ёзаётганимда мени бошим қотган. Устоз, мен тўғри ёки нотўғри ўйлаяпманми? Устоз мени саволимни ўқиб жавоб ёзганингиз учун раҳмат! Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Тўғри ўйламоқдасиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat