Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оилада аёлнинг ҳуқуқлари

00:00 / 02.03.2008 | eski savollar | 4322
Аёл киши эрининг таомини тайёрлаб бермаса, кийимларини ювиб бермасликка, боласига энага топиб беришни талаб қилиишга, агар аввал ҳизматкор ишлатган бўлса эрига манга ҳизматкор топиб бер ва шун ўҳшаш нарсаларни талаб қилишга ҳаққи борми? Агар шуларни эридан талаб қилса гуноҳкор бўлмайдими?Ўзи умуман Оилада аёлнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз илтимос.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирган эдилар. Шовқин ва болаларнинг овозини эшитдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам турдилар. Қарасак, бир ҳабашия чилдирма чалиб, ўйин тушмоқда, атрофида болалар. «Эй Оиша, бу ёққа кел, қарагин», дедилар У зот. Бориб, жағимни Расулуллоҳнинг елкасига қўйиб у(ҳабашия)га назар сола бошладим. У зот:«Тўймадингми? Тўймадингми?» дер эдилар. Мен у зотнинг ҳузурларида ўз манзиламни билиш учун, йўқ, дер эдим.Бирдан Умар пайдо бўлди. Одамлар у(ҳабашия)нинг атрофидан қочиб кетишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Мен инсу жиннинг шайтонлари Умардан қочганларини кўрмоқдаман», дедилар. Бас, мен қайтдим».Термизий ривоят қилган.Савда бинти Замъа онамиз розияллоҳу анҳо авваллари ҳам кези келганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кулдириб турар эдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга у кишининг бу сифатлари маъқул келар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Савда бинти Замъа онамиз розияллоҳу анҳонинг ҳазил мутойибаларига ўзига яраша лутф ила муомала қилар эдилар.Ибн Саъд ўзларининг «Тобақот» номли машҳур китобда бу борада қуйидаги ривоятни келтирадилар:«Савда розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга:«Ё Аллоҳнинг Расули, кеча ортингиздан намоз ўқидим. Шунчалар рукуъ қилдингизки, қон оқиб кетмасин деб бурнимни ушлаб турдим», деди.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кулдилар. У аҳёнда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кулдириб турар эди».Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Бир куни Савда бизникига зиёратга келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мен билан унинг ўртамизда ўтирдилар. У зот бир оёқларини менинг қўйнимга, иккинчи оёқларини унинг қўйнига ташлаб ўтирар эдилар. Мен ҳарийра пишириб келдим ва Савдага:«Егин», дедим.У кўнмади.«Агар емасанг, юзингга суртаман», дедим.У яна кўнмади. Мен лагандан бир оз нарсани олдим-да, унинг юзига суртдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кулдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оёқларини унинг қўйнидан олдилар. Унга мендан ўч олишга шароит яратдилар ва:«Сен ҳам унинг юзига сурт!» дедилар.У лагандан бир оз нарса олиб, менинг юзимга суртди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кулар эдилар…».Насаий ривоят қилган.4. Ҳазил-мутойиба ва кўнгилхушига ўхшаш ишларда мўътадил бўлиши шарт.Бу масалада аёлларга жуда ҳам эрк бериб, одоб доирасидан чиқиб кетишларига йўл қўйилмайди. Шариатга хилоф ва мункар ишларга зинҳор рухсат бермайди. Нотўғри гап ёки иш содир бўлса, уни тўғрилайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилар эдилар.Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам бемор бўлиб, оғирлашиб қолдилар. Бас, у зот:«Абу Бакрга амр қилинглар одамларга намозга ўтсин», дедилар. «У юмшоқ одам, агар сизнинг мақомингизга турса одамларга намоз ўқиб бера олмайди», деди Оиша. «Абу Бакрга амр қилинглар, одамларга намозга ўтсин», дедилар. У яна ўз гапини қайтарди. «Абу Бакрга айт. Одамларга намоз ўқиб берсин. Албатта, сиз(аёл)лар Юсуфнинг соҳибаларисиз», дедилар». Бас, унга хабар келди ва у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётликларида одамларга намозга ўтди».Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилган.5. Рашк қилишда мўътадил бўлиши керак. Беҳудага рашк қилмайди.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Албатта, Аллоҳ рашк қиладир. Мўмин ҳам рашк қилади. Аллоҳнинг рашки мўминнинг Аллоҳ ҳаром қилган нарсасини қилмоғидан келадир», дедилар».Термизий ва Бухорий ривоят қилган.Рашк аслида шерикчилик мумкин бўлмаган нарсага шерикчилик қилиш оқибатида ҳақ эгасининг ғазаби қўзишини англатади. Кўпроқ эр-хотиннинг бир-бирини бошқалардан қизғанишига рашк, деб одатланган. Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам рашк Аллоҳ таолога ҳам мос нарса эканини айтиш билан бирга, мўмин кишида рашк бўлиши зарурлигини таъкидламоқдалар. Аллоҳнинг рашки, Ўзи қилмасликни амр этган ҳаром ишлар мўмин киши томонидан қилиниши туфайли келиши ҳам баён қилинмоқда. Яъни, Аллоҳ учун тарк қилиниши лозим бўлган ишни содир қилиниши, Аллоҳнинг амрини эмас, бошқанинг амрини тутилиши Аллоҳнинг рашкини, яъни ғазабини келтириши турган гаплиги айтилмоқда. Ожиз инсон ўзига тобеъ шахс бошқанинг айтганини қилса, қанчалар аччиғи чиқади. Аммо ҳамма нарсага Қодир Аллоҳнинг айтганини қилмай, бошқанинг айтганини қилишни ўзига эп кўради.Аллоҳ таоло рашк қиладиган бўлганидан кейин, мўмин киши ҳам рашк қилмоғи лозим. Мўътадил, васваса даражасига ўтмаган, рашк яхши сифатдир.Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, мўътадил рашк-яхши нарса. Бу сифат Аллоҳнинг, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ва ҳақиқий мўмин-мусулмонларнинг сифатидир.6. Нафақада мўътадил бўлиши зарур. Жуда қисиб ҳам қўймайди, исрофга йўл ҳам қўймайди.Аллоҳ таоло «Аъроф» сурасида: «Еб-ичинг ва исроф қилманг», деган (31 – оят).Аллоҳ таоло «Исро» сурасида: «Қўлингни бўйнингга боғлаб олма. Уни бир йўла ёзиб ҳам юборма», деган (29 – оят).Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бани Назирнинг хурмосидан сотиб, ўз аҳилларига бир йиллик қутларини сақлаб қўяр эдилар». Бухорий ривоят қилган.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Аллоҳнинг йўлида инфоқ қилган диноринг, қул озод қилиш учун инфоқ қилган диноринг, мискинга садақа қилган диноринг ва аҳлингга нафақа қилиб берган диноринг ичида энг ажри улуғи аҳлингга нафақа қилганингдир», дедилар». Муслим, Термизий, Аҳмадлар ривоят қилишган.Чунки аҳлига нафақа қилиш вожиб бўлса, Аллоҳнинг йўлида, қул озод қилиш учун ва мискинга пул сарфлаш ихтиёрийдир.Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир одамга гуноҳ ўлароқ, ўзи молик бўлган одамларнинг қутини тутиб туриши етарлидир», дедилар». Муслим, Насаий ва Абу Довуд ривоят қилишган. Абу Довуднинг лафзида: «Бир одамга гуноҳ ўлароқ ўзи қутини берадиган шахсни зоеъ қилмоғи етарли», дейилган.Мусулмон одам учун ўз қарамоғидаги шахсларнинг тумуши учун зарур «қути лаа ямути» - етарли озуқасини ўз вақтида етказиб бериши лозим. Агар шуни ўз вақтида қилмаса, бошқа гуноҳнинг кераги йўқ бўлиб қолади. Яъни, мазкур камчилик етарли гуноҳ ҳисобланади. Бу дунё ва охират азобини тортаверади. Шунинг учун, ҳар бир мусулмон гуноҳкор бўлмай деса, ўз қарамоғидаги кишиларни вақтида таъминлаб турмоғи лозим. Бу ишни ҳеч кечга қолдирмаслик керак.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам садақа қилишга амр қилдилар. Бас, бир одам:«Ё Аллоҳнинг Расули, менда динор бор?» деди.«Ўзингга инфоқ қил», дедилар.«Менда бошқаси ҳам бор», деди.«Хотинингга нафақа қил», дедилар. «Менда яна бошқаси бор», деди.«Болангга нафақа қил», дедилар.«Менда яна бошқаси бор», деди.«Ўзинг биласан», дедилар».Абу Довуд, Насаий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилган.Энг муҳими нафақани ҳалолдан бўлишини таъминлашдир. Эр аёлига ортиб қолган ва тез бузилиб қоладиган таомларни садақа қилиб туришга амр қилади. Бу эҳсоннинг энг паст даражасидир. Бу каби ишларни аёл эри бюрмаса ҳам қилавериши керак. Эр ўзи учун аҳли аёлидан ўзгача яхши таомни ихтиёр қилмаслиги керак. Оила аъзолари жам бўлиб таом тановул қилишлари яхшидир. 7. Эр ҳайз, нифос ва, истиҳозага ўхшаш нарсаларнинг шаръий ҳукмларини ва бошқа диний илмларни ўзи ўрганиб, аёлига ҳам ўргатиши керак.Аллоҳ таоло «Таҳрим» сурасида: «Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг», деган (6 – оят).Аҳли аёлини, фарзандларини диндор қилиб тарбиялаш оила бошлиғининг Аллоҳнинг олдидаги бурчи эканига юқоридаги ояти карима ёрқин далилдир. Одамлар орасида «ўзингни бил, ўзгани қўй», деган номаъқул гап юради. Лекин шариат бўйича эр хотин учун, ота болалар учун масъулдир. Қиёматда Аллоҳнинг ҳузурида жавоб беради.Хотинга диний таълим бериш ва одоб ўргатиш ҳам эрнинг энг муҳим вазифаларидан биридир. Агар хотиндан баъзи одобсизликлар ўтса, эр яхшилик билан уни тарбия қилади ва одоб чораларини қўллайди.Эр хотинига аҳли сунна ва жамоа мазҳаби ақийдасини яхшилаб таълим беради. Унинг қалбидаги бидъат ва хурофотларни кетказади. Ибодатларни ўз вақтида ихлос билан адо этишга одатлантиради. Ҳайз, нифос ва истиҳоза каби аёлларга хос масалаларни пухта ўрганиб олишини таъминлайди.8. Эр хотини билан бўладиган жинсий алоқанинг барча ҳукм ва одобларини яхшилаб ўрганиб, уларга амал қилиши керак.Жинсий тарбия муҳим масалалардан бўлгани учун Аллоҳ таоло уни Қуръонда зикр қилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида бу тарбияга аҳамият берганлар.Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Агар бирингиз ўз аҳлига яқинлик қилишни ирода қилган пайтида, «Бисмиллаҳи. Эй бор Худоё, биздан шайтонни четда қилгин, шайтондан бизни ризқлантирган нарсангдан четда қилгин», деса, албатта, агар ўшандан уларга фарзанд бериладиган бўлса, унга шайтон абадий зарар етказа олмайди».Бешовлари ривоят қилдилар.Жуфти ҳалолига жинсий яқинлик қилаётган киши ушбу дуони ўқиши лозим. Ўшанда шайтоннинг шарридан покланган бўлади. Мабодо, ўша яқинликдан ораларида фарзанд пайдо бўладиган бўлса, у болага ҳеч қачон шайтон зарар етказа олмайдиган бўлади.Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Яланғоч бўлишдан сақланинглар. Чунки сиз билан қазои ҳожат ва эр киши ўз аҳлига борган пайтдан бошқа вақтда ҳеч ажралмайдиган шахслар бўлади. Бас, улардан ҳаё қилинглар ва уларни икром этинглар» - дедилар».Термизий одоб бобида ривоят қилган.Бу ривоятда фақат икки ҳолатдан бошқа пайтда одамдан ажралмайдиганлар, деб айтилаётган шахслар фаришталардир. У фаришталарнинг баъзилари кишини турли бало-офатлардан қўриқлаб турсалар, баъзилари қилган амалларини ёзиб турадилар. Шунинг учун ҳам мўмин-мусулмонлар ўша фаришталар риоясини қилиб туришлари керак. Шариат рухсат бермаган ҳолатларда ҳеч авратларини очмасликлари лозим. Токи бу фаришталарга озор бўлиб тушмасин.Шунингдек, уламоларимиз бу ишни қиблага қараб қилмасликни маслаҳат берганлар. Сунан эгалари ривоятида:«Ким аёл кишининг орқасига яқинлик қилса малъундир» дейилган.Хотинииннг олдини қўйиб орқасига яқинлик қилиш катта гуноҳдир. Ундай одам Аллоҳ таолонинг лаънатига учрайди. Чунки бу шаръан ҳаром қилинган ишдир.Эр-хотиннинг орасидаги шариат иши фақат иккисининг сири бўлиб қолиши керак. Эр ҳам, хотин ҳам жинсий алоқа пайтида бўладиган нарсаларни бошқаларга айтмаслиги лозим. Мазкур сирни бошқаларга айтиб юриш беодоблик, шарму хаёсизлик ва гуноҳ иш ҳисобланади. Жамиятда фаҳш гап-сўз ва ишларнинг кўпайишига сабаб бўлади.9. Орада чиққан келишмовчиликларни иложи борича яхшилик билан ҳал қилиш ҳаракатида бўлиш лозим.Эрнинг хотинига ваъз қилиши, ўрнини бошқа қилиб ётиши каби чоралар аввал айтиб ўтилган. Энди ораларига ислоҳ учун ҳакам қўйиш ҳақидаги оятни ўрганамиз.Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида: «Агар икковларининг оралари бузилишидан қўрқсангиз, эрнинг аҳлидан бир ҳакам ва хотиннинг аҳлидан бир ҳакам ажратинг. Агар улар ислоҳни ирода қилсалар, Аллоҳ эр-хотиннинг орасини мувофиқлаштирур. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир», деган (35 – оят).Эр ўзи рози бўлган қариндошини, хотин ҳам ўзи рози бўлган бир қариндошини ҳакамликка тайин қилади. Розилик, кейинчалик ҳакамлар чиқарган ҳукмга ҳам рози бўлишлари учун керак бўлади. Албатта, ҳакамлар ақлли, тажрибали, турмушнинг паст-баландидан хабардор кишилар бўлиши лозим. Табиийки, икковлари ҳам Аллоҳдан қўрққан ҳолда, адолатли ҳукм чиқаришга ҳаракат қилишлари керак. Ҳакамларнинг асосий вазифаси эр-хотин орасини ислоҳ қилишдир. Шунинг учун ҳам ояти каримада, «Агар улар ислоҳни ирода қилсалар, Аллоҳ эр-хотиннинг орасини мувофиқлаштирур», деб ҳакамларга ислоҳчилик нисбати берилмоқда. Худди шу тушунчадан келиб чиқиб, баъзи уламолар: «Ҳакамларга фақат яраштириш – ислоҳ ҳуқуқи берилган», дейдилар. Бошқалари эса, ҳолатни ўргангач, ислоҳ қилишнинг иложи йўқлигига амин бўлишса, эр-хотинни ажратиб қўйсалар ҳам ҳақлари бор, шунингдек, уларга тегишли жазо чораларини, молу мулкка оид масалаларни ҳам ҳал қилишади, дейдилар.Усмон ибн Аффон «Зуннурайни» вақтларида худди шу ояти каримага амал қилиб иш юритилганлиги тафсир китобларимизда нақл қилинади:«Ақийл ибн Абу Толиб Фотима бинти Утба ибн Робиъага уйланган эди. Аёл: «Сен менга сабр қилсанг, мен сенга нафақа бераман», деган эди. Эри кўчадан келса, «Утба ибн Робиъа ва Шайба ибн Робиъалар қаерда?» деб сўрарди. Бир куни эри: «Дўзахга кирсанг, сенинг чап томонингда бўлади», деб жавоб қилди. Хотин кийимларини кийиб, халифа - Усмон ҳузурига бориб, бўлган воқеани айтди. Усмон кулди-да, Абдуллоҳ ибн Аббос билан Муовия ибн Абу Суфённи чақириб, ҳакам этиб тайинлади ва уларга: «Агар яраштиришни истасангиз, яраштиринг, ажратишни истасангиз, ажратинглар», деди».Албатта, ҳакамлар ўзларининг инсоний чекланган илмлар ва имконлари доирасида ҳукм чиқарадилар. Қолгани эса, ҳар бир нарсани ўзининг чексиз илми ила билувчи ва ҳар бир ишдан хабардор Аллоҳ таолонинг ўзига ҳавола.«Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир».10. Эр бола туғилганда қилиниши лозим бўлган барча амалларни яхшилаб ўрганиб татбиқ қилиши матлубдир.Бола туғилиши муносабати ила амал қилинадиган одоблар қуйидагилардан иборат:1. Ўғил туғилганда кўп, қиз туғилганда оз хурсанд бўлмаслик. Балки қиз туғилганда сурурни кўпроқ изҳор қилиш. Чунки қизлар учун кўп савоб ваъда қилинган. Аллоҳ таоло Қуръонда фарзанд беришни зикр қилганда олдин қизларни ёдга олган. Кофирлар эса қиз фарзанд кўришганда хафа бўлишарди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳам кўп фарзандлари қиз бўлган. У зот ўз ҳадисларидан бирида:«Кимнинг қиз фарзанди бўлса, унга яхшилаб одоб ва таълим берса, Аллоҳ ўзига берган наъматлардан унга ҳам кенгчилик ила берса, ўша қиз унинг учун дўзахдан ман қилувчи ва парда бўлади», деганлар. 2. Фарзанднинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига такбир айтиш. Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Фотима розияллоҳу анҳонинг туққан боласи Ҳасан ибн Алининг қулоғига азон айтаётганларини кўрдим».Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.Ушбу ҳадиси шарифга биноан янги туғилган фарзанднинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқома айтмоқ мандубдир. Аллоҳнинг зикри янги туғилган боланинг қулоғига кирган биринчи нарса бўлиши қандоқ ҳам яхши. Албатта, бу улуғ нарсанинг ўзига яраша баракаси бўлади. Ривоятлардан бирида:«Кимнинг боласи туғилса-ю, унинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқома айтса, унга Умму Сибён зарар етказа олмас», дейилган. Умму Сибён болаларга зиён етказадиган жин тоифасидир.3. Фарзандга гўзал исм танлаши керак.Абу Зуҳайр Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қачон исм қўйсангиз бандалик маъносини ифода этинг», дедилар».Тобароний ривоят қилган.Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Аллоҳ учун энг маҳбуб исмлар Абдуллоҳ ва Абдурроҳмандир», дедилар».Муслим ривоят қилган.Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қиёмат куни исмларингиз ва оталарингизнинг исмлари билан чақираласизлар. Бас, исмларигизни гўзал қилинг», дедилар».Абу Довуд ривоят қилган.4. Ақийқа қилади.5. Фарзанднинг танглайини ширинлик билан кўтаради.Ушбу икки амалнинг тафсилоти аввал ўтган.10. Эр талоқ масалаларини яхшилаб ўрганиши, талоқ сўзини айтишга зинҳор шошилмаслиги лозим.Ислом динида талоқ фақат ноилож қолгандагина ишлатиш учун берилган рухсатдир. Энг муҳими мўмин мусулмон эркак иложи борича талоқ қилмаслик руҳида тарбия топган бўлади. Умуман, Ислом жамиятида талоқ ёмон олинади. Унинг учун Аллоҳнинг арши ларзага келади, деган тушунча мавжуд. Талоқ қуйидаги ҳадиси шарифда таъкидланганидек, Аллоҳ энг ёмон кўрган ҳалол нарса ҳисобланади:Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ азза ва жаллага энг ёмон кўрилган ҳалол талоқдир», дедилар». Абу Довуд ва Ҳоким ривоят қилган.Демак, эр салгина жаҳл чиққанда, хотини билан ғижиллашиб қолганда ёки мастликда бўлар-бўлмасга талоқ қилиши мумкин эмас. Талоқ эркакларнинг аёлларга нисбатан зулм ўтказиш воситаси эмас, балки энг сўнгги чорадир.Шунингдек, аёл киши эридан талоқ сўраши керак эмас.Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қайси бир аёл узрли сабабсиз эридан талоқ қилишни сўраса, унга жаннатнинг ҳиди ҳам ҳаром бўлади»-дедилар». Сунан эгалари ривоят қилган.Эридан беҳудага талоқ қилишни сўраган аёл жаннатга кириш у ёқда турсин, унинг ҳидини ҳам ҳидлай олмайди.Аёл киши ким бўлишидан қатъий назар бой-бадавлат, мансабли, обрўли эркакни ўзиники қилиб олиш учун аввалги хотинини талоқ қилдиришга урунмаслиги лозим. Ризқу рўз, оилавий бахт масалалари тақдирга қараб бўлади. Бировнинг оиласини бузишга урингандан кўра, уларга бахт-саодат тилаб, ўзига ҳам худди ўшандай, балки ундан ҳам яхшироқ оила бўлишини тилаш, шунинг учун ҳам ҳалол-пок йўл билан ҳаракат қилиш керак.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ҳеч бир аёл ўз синглисининг товоғини бўш қолдириб, ўзи никоҳланиб олиш учун унинг талоғини сўрамасин. Албатта, уга ҳам тақдир қилингани бўлур», дедилар». Тўртовлари ривоят қилишган.Ҳеч иложи қолмай талоқ қилишга мажбур бўлиб қолса, сунний талоқ қилади.Сунний талоқ хотинни ҳайз ва нифосдан пок бўлганидан сўнг, жинсий яқинлик қилмай туриб бир талоқ қўйишдир. Яна ҳайз кўрганидан сўнг, жинсий алоқа қилмай туриб, яна бир талоқ қўйилади. Шундай қилиб учинчи мартадан кейин уч талоқ бўлади.Талоқнинг сунний - шариат кўрсатмаларига мувофиқ бўлиши учун унда иккита шарт мавжуд бўлиши керак. Биринчи шарт: Талоқ аёл киши ҳайз ёки нифосдан пок бўлганидан кейин, унга жинсий яқинлик қилмай туриб қилиниши шарт.Иккинчи шарт:Талоқнинг биттадан ортиқ бўлмаслиги.Албатта, талоқ аёл ва унинг аҳли учун оғир бўлади. Умид билан никоҳдан ўтиб, орзу-ҳавас билан янги турмушни кўзлаб турганида талоқ бўлиши катта мусибатдир. Бунинг устига дўсту душман, ёру биродарларнинг олдида нима деган гап бўлади?! Ана шу ҳолатларни ҳисобга олиб, талоқ қилинган аёлга шариатда мутъа (фойда), деб номланган молиявий тақдирлаш беришни жорий қилинган. Бериладиган мутъанинг миқдори эр тарафга боғлиқ, имконига қараб кўпроқ нарса берса, яхши бўлади. Ривоят қилишларича, Имом Ҳасан розияллоҳу анҳу мутъа учун ўн минг дирҳам берган эканлар. Шундай қилинса, келин тарафга енгил бўлади. Кўнгиллари таскин топади. Дўсту душманларнинг гап-сўзидан ҳам қутиладилар. Чунки шунчалик мол-дунё беришлик қизда айб йўқлигининг, йигит тараф уни ҳурмат қилишининг, аммо ноиложликдан ажралаётганлигига далолат бўлади.Ажрашганда ҳам икки тараф бир-бирини бошқаларга ёмонлаб юрмайди. Салафи солиҳлардан бири аёли билан ажрашганда, одамлар аёлнинг ёмонлиги учун ажрашганига ишора қилишган. Шунда ул зот:«Агар мен қайта ярашадиган бўлсам, ўз хотинимни ёмонлаган бўламан. Агар қайта ярашмасам, бировнинг хотинини ёмонлаган бўламан», деган ва аёли ҳақида барор оғиз ёмон гап айтмаганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat