Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шайҳ Ҳазратларига савол

00:00 / 07.03.2008 | eski savollar | 708
Ассалому алайкум Шайх хазратлариСиздан илтимос мени кийнаётган саволга жавоб берсангиз.1. Мен бугунги кунда компьютер уйинлари ва интернет хона очиб тирикчилик киляпман. Асосий даромадни болаларга компьютер уйинлари куйиб беришдан оламан. Оила аъзоларим (ота-онам, аёлим ва фарзандларим)ни шу ишдан олган даромадим билан бокяпман.Менда топятган даромадимдан шубха уйгоняпти. Мен топятган даромадим халолми ёки харом?2. Шу кунларда мени чет эл лизинг берувчи компанияси бош бухгалтерлиги лавозимига ишга таклиф килишяпти.Лизинг операцияларидан кредитга ухшаб фоиз даромадлари олинади. Лекин бу компанияда бош бухгалтер лизинг операцияларини бериш кайтариш ва фоизлар ундириш билан шугулланмасада унга туланадиган ойлик маош халолми ёки харом?Жавобларингиз учун сизга олдиндан рахмат. Оллох Сиздан рози булсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Сиз айтган ўйинлар болаларга компютер ўрганишга ёрдам берса ва одоб ахлоқини бузишга хизмат қилмаса, меъёрида фойдаланиш жоиз. Кўнглингиз тўлмаётган бўлса, бошқа иш топинг.Бу каби ўйинларга ижозат берган уламолар қуйидаги шартларни қўйганлар:- Намозни кечиктиришга сабаб бўлмасин.- Қимор аралашмасин.- Ўйновчи фаҳш, ёльон ва ёмон сўзлар айтмасин.- Хиёнат, зулм, фисқу фужур ва Аллоҳнинг тоатидан чиқиш бўлмасин.2. Агар лизинг, харидор истаган нарсани сотиб олиб, унга устига қўйиб аста-секин баҳони тўлаш шаклида бўлса, жоиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat