Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Руҳлар билан даволаш

00:00 / 05.08.2012 | eski savollar | 2815
Ассалому алайкум!Шайх хазратлари, сизга бир савол билан мурожаат қилмоқчиман. Биз яшаб турган шаҳарда бир аёл чиққан, исми Шохсанам,Фарғонадан. Шу киз, "мен азиз авлиёлар билан даволайман, боболарим бор" деб, инсонларни турли касалликлардан мана 25 йилдирки даволаб келмоқда. Юзлаб одамлар келади ва даво топиб кетишади. У қизҳатто телевиденияларда ҳам чиқиб, одамларни таклиф қилган. У айтадики: - мен азиз авлиёлар руҳлари билан Аллоҳнинг изни ила даволайман. Сизлар кўзларингизни юмиб, азиз авлиёлардан, Аллоҳдан шифо сўраб беришларини айтиб дуо қилинглар. Шу ҳолатда 2 соат кўзингизни юмиб ўтирасиз. Мен бир сабабчиман холос. Агар бу ишим нотўғри бўлганида Аллоҳ мени жазолар эди.Шу тариқа 25 кун борилар экан. Борган одамлар айтишдики, 25 кун ўтканидан кейин шифокорга боришса, касалидан асар ҳам қолмаган бўлар экан. Бефарзандлар ҳам фарзанд кўрмоқда. Ҳазрат, шу аёл ҳақида нима дейсиз? 25 йилдан бери азиз авлиёлари, боболари рухлари биландаволаб келади. Бу ҳам фолбинликми? Жавобингиз биз учун жудаям муҳим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу шариатга тўғри келмайдиган иш. Сиз айтган гаплар миш-миш ва муболаға гаплардан бошқа нарса эмас. Сиз айтган гаплар ҳам мазкура қизнинг гаплари ишлари шариатга хилоф эканини кўрсатиб турибди.

Топ рейтинг www.uz Openstat