Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шифокорлик касби

02:43 / 25.11.2018 | Alisher | 894
Ассалому алайкум! Мен шифокорман. Бир қанча саволларим бор эди. Шифокор беморларга қўлидан келганича ёрдам беради. Билимини аямайди. Дард бергучи хам, шифосини бергучи хам Аллоҳ. Табиб бир беморни соғайишига сабабчи бўлса савоби кўп бўлади деб эшиткандим. Шу қанчалик тўғри? 2). Баъзида иш вақтида беморларга ёрдам кўрсатганимиздан сўнг сўрамасак хам чин дилдан деб пул ташлаб кетишади. Бу пуллар шифокор учун халолми? 3). Мен болалар шифохонасида ишлайман бизга18 ёшгача беморлар мурожаат қилишади. Бизда аёл шифокор йўқ. Қиз беморларни текшириш мақсадида қўл текказишимизга, уларни авратларини кўришимизга тўғри келади. Бу борада шифокорларга динимизнинг хукми қандай бўлади? Хатолар учун узр сўраб. Жавоблар учун олдиндан раҳмат деб қоламан. Аллоҳ рози бўлсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Аллоҳ таоло “Моида” сурасида марҳамат қилади: 

 مِنْ أَجْلِ ذَلِكَ كَتَبْنَا عَلَى بَنِي إِسْرَائِيلَ أَنَّهُ مَن قَتَلَ نَفْسًا بِغَيْرِ نَفْسٍ أَوْ فَسَادٍ فِي الأَرْضِ فَكَأَنَّمَا قَتَلَ النَّاسَ جَمِيعًا وَمَنْ أَحْيَاهَا فَكَأَنَّمَا أَحْيَا النَّاسَ جَمِيعًا وَلَقَدْ جَاء تْهُمْ رُسُلُنَا بِالبَيِّنَاتِ ثُمَّ إِنَّ كَثِيرًا مِّنْهُم بَعْدَ ذَلِكَ فِي الأَرْضِ لَمُسْرِفُونَ۝ 

32. Шунинг учун ҳам Бану Исроилга: «Ким бир жонни бирор жон сабабисиз ёки ер юзида бузғунчилик қилмаса ҳам ўлдирса, худди ҳамма одамларни ўлдиргандек бўлади. Ким уни тирилтирса, худди ҳамма одамларни тирилтиргандек бўлади», – деб ёздик. Батаҳқиқ, расулларимиз уларга очиқ-ойдин ҳужжатлар олиб келдилар. Сўнгра, ўшандан кейин ҳам улардан кўплари ер юзида ҳаддан ошувчилардан бўлдилар.
Одам ўлдиришнинг тарихга кириши саҳифасини ҳикоя қилиб берганидан сўнг Аллоҳ таоло ўша қиссадан олинадиган хулосани кейинги ҳаётдаги одам ўлдиришга уриниш ҳодисаларига боғлаб, умумий қоида чиқаради:
«Шунинг учун ҳам», яъни одамлар ичида ёмонлари бўлиши, улар нафснинг гапига кириб, бошқаларни ўлдиришга ҳаракат қилиши, кейин эса қилганига пушаймон бўлиши ва бошқа сабабларни эътиборга олиб:
«Бану Исроилга: «Ким бир жонни бирор жон сабабисиз ёки ер юзида бузғунчилик қилмаса ҳам ўлдирса, худди ҳамма одамларни ўлдиргандек бўлади. Ким уни тирилтирса, худди ҳамма одамларни тирилтиргандек бўлади», – деб ёздик», – дейилмоқда.
Бу ердаги «бирор жон сабабисиз» деган ҳукмга одам ўлдириб, қасос учун ўлим жазосига тортилган кимса кирмайди.
«ер юзида бузғунчилик қилиш» тушунчаси эса босқинчилик, қароқчилик каби ишларни ўз ичига олади.
«тирилтирса» дегани «ўлимдан сақлаб қолса» деган маънони билдиради. ("Тафсири Ҳилол" китобидан).
Аллоҳ таолонинг «тирилтирса» деган сўзига жуда кўп ҳолатда шифокорлар тўғри келади. Савобини эса худди ҳамма одамларни тирилтиргандек улкан қилди.
2). Ҳалол.
3). Албатта бирор аёл шифокорни шерик қилиб олинглар. Бунинг имконияти бемалол. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat