Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ўқимайдиган таниш

12:16 / 15.12.2020 | Усмонхон Умаров | 1631

Ассалому алайкум! Аллоҳга шукр дадам тақводор инсон. Беш маҳал намозни қолдирмасдан ўқиб келмоқдалар. Дадамнинг яқин дўсти бор ёшлари 55 да. Давлат идорасида ишлайди. Дадам у инсонга кўп айтдилар намоз ўқигин деб. Лекин ҳеч ўқимайди. Яқинда ўзим бир воқеа гувоҳи бўлдим. Дадам "юр масжидга шом намозига" дедилар дўстига. У инсон "йўқ, мен машинада ўтираман, намоз амалларини билмайман, кирмайман деди". Имом домлаларни Маьрузаларинини эшитгизсам "маьруза зўр, гап йўқ, удар гап бўлди" деб қўя қолади. Олдинлари, "Менинг касбимга тўғри келмайди намоз ўқиш, мени МХХ ҳодимлари ёмон олади, агар масжидга кирсам" деб масжидга кирмасди. Ҳозир ҳам кирмайди. Намоз ўқиш шартлигини айтсак, тайинли жавоб ҳам бермайди. Бундай инсонни қандай қилиб намоз ўқишга ўргатиш мумкин?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Индамасдан қўлидан етаклаб одамлар нима қилса орқасидан қайтараверасиз деб олиб кириш керак. Пешонаси саждага теккач уни мазасини билиб кейин сизлар айтмасангизлар ҳам борадиган бўлиб қолади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat