Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

СУННАТ ЎРНИГА ҚАЗО НАМОЗЛАРИ ЎҚИШ ТЎҒРИМИ?

00:00 / 15.05.2011 | eski savollar | 2448
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатуху!САВОЛ: Мухтарам устоз! Мени тахминан 7-8 йиллик казо намозларим бор. Уларни имкон кадар адо килиб келмокдаман. Лекин гохида ишлар купайиб кетиб, укий олмай коламан. Якинда шундай фатвони укидим, унда шундай дейилган: "Қазо намозларни суннатлар ўрнига ўқиш керакми, деган масалага келсак, шуни айтиш мумкинки, агар суннатлар билан қазони доимий равишда бирга ўқиш сизни қийнаб қўядиган бўлса, суннат ўрнига фақат қазони ўқишингиз жоиз, валлоҳу аълам. Аммо шароитингиз кўтарса, суннатларни ўз ўрнида ўқиб, шуларнинг ёнида қазо намозларини ўқиганингиз яхши. Чунки инсон учун суннат намозларининг аҳамияти катта. Ҳатто кўп намозларни қолдирган одамлар учун ҳам суннатлар қимматлидир.""Том илми хол" китобида хам мазкур масалада фикр билдирилган: "Имом-и Раббоний (раҳматуллоҳи таоло алайҳ) йигирма тўққинчи мактубида марҳамат қиладики, “Фарз ибодатининг олдида нофила ибодатларнинг ҳеч қиммати йўқдир. Денгиздан томчи ҳам эмас. Малъун шайтон, мўминларни алдаб, фарзларни кичик кўрсатади. [Қазоларни ўқишга йўл бермай], нофилаларга бошқаради. ...” Икки юз олтмишинчи мактубда марҳамат қиладики, “Нофила ибодатларнинг фарзлар олдидаги қиммати, океан олдида бир томчи сув каби ҳам эмасдир. Ҳатто нофила ибодатларнинг суннатлар олдида ҳам қимматлари яна шундай пастдир. Шунингдек, суннатларнинг ҳам фарзлар олдидаги қимматлари денгиздан бир томчи сувча эмасдир”. Ислом олимларининг бу ёзганларидан шуни тушуниш мумкинки, намозларни узрсиз қазога қодирганлар, бир он аввал қазосини ўқиб, Жаҳаннам азобидан қутилиш чораларини излашлари лозимдир. Ҳамма қазоларимни ўқишга ният қилдим, деб ора сирада қазо ўқиб, қўйиш кишини Жаҳаннамдан қутқара олмайди."“Ал-ҳикам-ул Атоийя”да айтиладики, “Икки ишдан қайси бири нафсингга оғир келса, ўшасини қил! Чунки ҳақ бўлган иш, нафсга оғир келади. Вожибларни қилишда беэътибор бўлиб, нофилада хайратли бўлиш, нафснинг ҳавосига эргашиш аломатларидандир”.Иктибослар тугади.Мухтарам устоз! Китобларда хар канча фатволар куп булсада, барибир унга амал килиб кетавермай сиздан сурашни лозим топдим. Юкоридаги фатволарга кура мен хам суннатлар урнига казо намозларимни ният килиб укисам буладими? Мисол учун, пешиннинг турт ракат суннати урнига турт ракат пешин казоси, фарздан кейинги икки ракат суннат урнига аср намозининг казоси, шомнинг икки ракат суннати урнига шомнинг уч ракат казоси ва х.к. Гохида куркиб кетаман, казоларимни адо килолмай улиб колсам нима булади, деб. Хозирда давлат ташкилотида ишлаётганим сабабли гохида вактим оз булади, гохида ишдан толикиб келиб, казо намозларни укишга вакт хам, куч-кувват, токат хам булмайди. Умр эса утиб бормокда. Эрта киёматда савол-жавоб огир. Шунинг учун менинг холатимдан келиб чикиб, менга йул-йурик курсатсангиз. Мен кандай килсам тугри булади? Саволим узайиб кетганлиги учун узр сурайман. Саволим сизга тушунарлирок булсин учун мени уйлантирган фатволарни келтиргандим.Аллох сизни саломат килсин! Хайрли дуолар билан Умиджон

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳа.

Топ рейтинг www.uz Openstat