Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Ааманар Росулу" ояти ва бугунги ку

00:00 / 13.08.2012 | eski savollar | 893
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ! Қадрли устоз, сизга мени о'йлантириб юрган ба'зи саволларимни бериб, сизнинг мулоҳазаларингиздан баҳраманд бо'лишга изн бергайсиз!Ҳазрат, тог'рисини айтсам, бундан бир ойча муқаддам Қур'он о'қий, ёдлай бошладим. То'г'риси Аллоҳнинг каломи мени ҳақиқатда ажаблантирди. Аниқрог'и, Каломнинг мо'жизакорлиги эмас, балки, ушбу китоб бизнинг орамизда бо'либ, амал қилинмас бир ҳолатда эканлиги ажаблантирмоқда. Авваллари "саҳобалар қандай одамлар бо'лишган экан-а, ҳозир бундай одамлар ё'қда, бо'лиш ҳам имконсиз бир ҳолат" деб о'йлардим. Аммо Қур'онни о'қир эканман, ҳато фикрда бо'лганимни, о'шандоқ пешқадам саҳобалардек бо'лишга интилишнинг манбаи о'з қо'лимизда эканлигини англамоқдаман. Қур'оннинг барча оятларининг амали саҳобалар ҳаётида акс этган. Масалан, "Ааманар Росулу" оятини олайлик. Унда "Росул унга о'з Роббисидан туширилган нарсага иймон келтирди ва мо'минлар ҳам" деб марҳамат қилинган. Устоз, бу оятдаги мо'минлардан мурод, "ушбу китоб Қур'он - Аллоҳнинг каломидир" деб та'бир жоиз бо'лса, оятларининг амалидан "юз о'гирадиган" "ҳашак" мусулмонлар, амалсиз мусулмонлар назарда тутилмаган бо'лса керак. Акс ҳолда Набий алайҳиссаломнинг мазкур оятда васф этилган иймонлари билан тенг бо'либ қоларди... Оятнинг давомида, "Ва эшитдик ва итоат қилдик, маг'фиратингни со'раймиз ва қайтиб бориш Сенгадир" дея марҳамат қилинган. Устоз, ахир бу ҳақиқий мо'миннинг сифатларику! Бу саҳобаларнинг очиқ-ойдин васфлари эмасми! Устоз, кейинги оятда "Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас" дейилган. Устоз, демак, Аллоҳ таоло Қур'онни бизнинг тоқатимиздаги китоб дея та'рифламоқда. Ҳақиқатдан саҳобалар ҳаёти бунга мисол. Аммо бугунги кун мусулмонлари, шу жумладан мен ҳам, бу сифатлардан анча йироқдамиз... Устоз, юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, қуйидагича савол туг'илмоқда. Бугунги кунда тақводорларга ҳидоят бо'лмиш Қур'ондан узоқлашиб кетишимизга сабаб аслий масдарни (Қур'онни) қо'йиб, фар'ий манбалардан ҳидоят қидираётганимиз муаммо, маг'лубиятларимизнинг боши эмасмикан???Устоз, иккинчи саволим ҳам бор эди, ма'зур тутсангиз шуни ҳам берсам. Оят охиридаги "Сен хожамиссан. Бас, кофир қавмларга бизни г'олиб қил" оятидаги "кофир қавмлар"нинг иккинчи ма'носи сифатида, инсон о'зининг нафси ёки шайтонини тушунса бо'ладими? Я'ни "бизнинг душманимиз, о'з шайтонимиз устидан г'олиб қил" мазмунида.Аллоҳ бизларни икки дунё саодатига етиштирсин! Вассаламу алайкум!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Умуман динни ўрганмаслик, унга амал қилмаслик муаммонинг боши. - Оят охиридаги жумла ҳақидаги мулоҳазангиз мутлақо нотўғри.

Топ рейтинг www.uz Openstat