Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ҳашр сурасидан

00:00 / 01.07.2011 | eski savollar | 558
Ассалому алайкум Шайх ҳазрлатлари!Устоз бир оятни тафсирини билишда ёрдам берсангиз илтимос.Аллоҳга шукур имконимимиз борича ҳозирдаа фақат шу қурон.уз даги манолар таржимасидан фойдаланиб турибмиз,қулимизга тафсир китоблари ёқлиги учун.Шу оятни тафсирини кенгроқ билсам деган эдим,Аллоҳ юлида ёрдам берсангиз илтимос.Олдиндан катта рахмат!21لَوْ أَنزَلْنَا هَذَا الْقُرْآنَ عَلَى جَبَلٍ لَّرَأَيْتَهُ خَاشِعاً مُّتَصَدِّعاً مِّنْ خَشْيَةِ اللَّهِ وَتِلْكَ الْأَمْثَالُ نَضْرِبُهَا لِلنَّاسِ لَعَلَّهُمْ يَتَفَكَّرُونَ21 . Агар ушбу Қуъонни тоғга туширганимизда эди, унинг Аллоҳдан қўрққанидан титраб-қақшаб ва парчаланиб кетганини кўрар эдинг. Ушбу мисолларни одамларга келтирурмиз, шоядки улар фикр юритсалар.Устоз илмсизлик қилиб ёки беодоблик қилаётган булсам узр сурайман.Аллоҳ сизлардан рози булсин шу ислом.уздаги "Рай билан тафсир қилишдан ҳазир булиш"мақоласини уқиб,ҳар қандай тафсирни сиздан сураб билай дегандим Аллоҳ таоло сизга тани сиҳатлик,куч қувват,улкан ажрлар ато қилсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Агар ушбу Қуръонни тоққа туширганимизда эди, унинг Аллоҳдан қўрққанидан титраб-қақшаб, парчаланиб кетганини кўрар эдинг. Ушбу мисолларни одамларга келтирурмиз, шоядки, улар фикр юритсалар.Ушбу ояти карима Қуръони Каримнинг улуғлигини, уни тинглаган, ўқиган, унинг таълимотлари ила танишган шахснинг қалби албатта юмшаши лозимлигини таъкидлайди. Бу ҳақиқат сиз билан бизга янада тушунарлироқ, кўз ўнгимизда янада яққол намоён бўлиши учун Аллоҳ таоло тоғни мисол келтиради. «Агар ушбу Қуръонни тоққа туширганимизда эди, унинг Аллоҳдан қўрққанидан титраб-қақшаб, парчаланиб кетганини кўрар эдинг.»Кўз ўнгимизда, онгимизда тоғ дунёдаги энг салобатли, мустаҳкам, унча-мунчага ўзгармайдиган нарса. Мана шу тоғнинг ақли бўлса-ю, унга Қуръон оятлари туширилса, сўзларнинг улуғлигидан, улардаги оламшумул маънолардан қўрқиб, парчаланиб кетиши таъкидланяпти. Демак, Қуръони Каримни эшитган, унинг чақириғи қулоғига етган бўлса ҳам, қуръоний йўлга тушмаган кишиларнинг қалби тоғу тошлардан ҳам қаттиқ экан. Тош қалбли кишидан эса ҳеч қачон яхшилик чиқмайди.«Ушбу мисолларни одамларга келтирурмиз, шоядки, улар фикр юритсалар.»

Топ рейтинг www.uz Openstat