Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"олижон" нинг саволига қўшимча

00:00 / 14.08.2012 | eski savollar | 1040
Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари. Биродаримиз олижоннинг саволига қўшимча қилиб бир воқеани айтиб бермоқчиман. Бундан 15 йиллар олдин келинимиз, яъни укамнинг аёли оғриб қолди. Шунда унинг онаси Шохсанам исмли қизни одамларни даволаётганини айтиб келди. Ҳар қанча қаршилигимга қарамасдан, келинни Шохсанамга даволатдилар. Муолажаларига 40 кун қатнашди. Ўзларини оқлаш мақсадида менга ҳар хил хужжатлар кўрсатишди. Кечаси Шохсанамни одамлари келиб, келинни даволаб, ҳаттоки операция ҳам қилишди. Мен уларга, бу гипнозга ўхшаш ҳолатлигини ҳар қанча тушунтирмай, гапимга кўнишмади. Хуллас, гипноз таъсирими, билмадим, бир қанча муддатга келин соғайди ва бир кун яна қаттиқ оғриб қолди. Шифокорга мурожаат қилсак, касали ўтиб кетганлигини айтди ва операция қилиб, келиннинг бачадонини олиб ташлашди. Натижада келин 2 та қиз фарзанд билан қолди. Бошқа фарзанд кўрмайди энди. Укам ўғил фарзанд кўришни қумсаб, баъзан бошқага уйлангиси келмоқда. Албатта, ўғилми қизми Аллоҳдан. Лекин, ҳар бир банда умид қилади. Шунинг учун, мусулмон биродарларга маслаҳатим, ҳар қанчакаромат кўрсатса ҳам уларни гапига алданиб қолманглар. Яна шунга ўхшаш, Шоҳсанамда даволаниб наф кўрмаган қўшниларим ҳам бор. Хазрат, кўп ёзиб беодоблик қилган бўлсам, узр сўрайман. Аллоҳ ҳаммамиздан рози бўлсин ва шу каби макрларгаалданиб қолишдан Ўзи сақласин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Баракаллоҳ! Мазкур ҳолатлар алдамчи. Динимизда бу каби “даволаш”лар тан олинмайди. Шунинг учун бу масала бўйича ҳаммамиз “Ҳадис ва Ҳаёт”нинг “Тиб ва дам” китобини ўқиб, ҳамма нарсани билиб олишимиз ва уларга амал қилишимиз керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat