Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

хайронман

00:00 / 15.08.2012 | eski savollar | 792
Хурматли опажон Аллохимга узига хос ва мос хамду сано ва Расули Акрам с.а.wхазратларига ухшаши йук дуруду-саловотлар Сахобаи икромларга Аллохнинг разматини тилаб сизга бир мавзуда уз фикримни билдирмокчи эдим Балки мен бироз нотугри ёки хато гапираётгандирман лекин бугунки кунимиздаги холат мени таажжубга солмокда Узингизга маълум-ки 2-3 йилдан бери Рамазон ойи иссик ва жазирамага тугри келмокда Шу муносабат билан муслима опа сингилларимзга бироз кийин кечмокда Аммо афсуски тарбиясизлик дейман-ми ёки эътиборсизликми? атрофимиздаги инсонларни локайдлиги мени ташвишга солади Ахир субхдан то шомга кадар шундай жазирамада сувсиз юришга анчагина сабр керак Шу назардан одамларнинг кучаларда бемалол сув ва ичимликларни таб тортмай хатто уялмай кузингизга карап турип ичишлиги бу тугримикин Мени ёшлик пайтимда рахматли бувимлар "болам рузадор одамларга карап овкатланиш,сув ичиш катта гунох ва хурматсизлик булади Рузани хурмат килиш керак "деб танбех берардилар Лекин хозир эса бу нарса унутилгандек автобус ва маршруткаларда бемалол писта чакиб сувни беркитмай ичиб утирганларни курсам нахотки бу гаплардан уларни хавари йукмикин диб уйлиман. Агар бироз нотугри гапирган булсам айбга буюрманг Рузани ва рузадорни хурмат килиш кераклигини унутиб куймаяпмизмикин Нима учун "МУСУЛМОНМАН" деб кукрак керамизу керакли масалаларга эътиборсизлик килаяпмиз Энг асосий айбимиз кузимизга арзимас куринаяпти Бу уринда сиз кандай маслахат бера оласиз??? Аллохимдан сабрингиз ваэътиборингиз учун сизни улкан ва бекиёс ажрлар билан мукофотлашини сурайман Падарингиз умрлари ва согликларига Аллохнинг узи барокотлар ато килсин Икки дунё саодатини тилаб муслима синглингиз Насибахон

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

юракда қайғу бўлиб келаётган мавзуни гапирдингиз. икки йил аввал ифторликка нарса олгани бозорга кирдик. турмуш ўртоғимга рамазон кунида қарашиб юборай деб кирдим. бир четда у кишини кутиб турсам, бошида рўмоли бор бир қиз бемалол маккажуҳори еб турибди. ўзимни тута олмай бориб унга:"Рўза тутмадингизми?", дедим. беҳижолат йўқ дейди. "Бунақа ҳамманинг олдида еб турманг" десам шунақа ўқрайдики, еб қўяй деди.ўтган йили узрлик бўлган кунларимдан бирида яна болалар мактаби учун нарса олгани бозорга тушдим. жуда иссиқ эди. бир ҳижобли аёл ўрта кўчада катта бакалашкани кўтариб сув ичяптида. шунақа ёмон бўлиб кетдим. оғзим очиқ бўлса ҳам, иссиқдан оғзим қуриб ёпишиб қолса ҳам бир қултум сув ичиб олишни ўзимга эп кўрмадим. сиз айтгандек яқинда бир дугонамнинг турмуш ўртоғи автобусда кетаётиб нарса еб ичаётганларга чидамай, рамазоннинг кунида рўзадорларга озор берманглар деб юборибди.рамазонда уйимдан ташқарига чиқишга юрагим бетламайди

Топ рейтинг www.uz Openstat