Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жамоатда имомнинг хатоси

00:00 / 16.08.2012 | eski savollar | 760
ҳурматли устоз сизга саволим бор, саволимда хатоликлар ўтса олдиндан узур. Устоз ман хозир Россиядаман сабаби тирикчилик, ман ишлаётган шахарда биттагина масжид бор, бошқа масжид биздан 100км узоқда. Жумьа кунлари масжидда 20 кишигина бўлади намоз ўқишга, сабаби масжид имомининг тажвиди умуман йўқлиги. 3 августь куни масжидга жумьа намозини ўқигани бордим, имом Фотиҳа сурасининг 6чи оятини " Иҳдинас сиротол мустақим" оятини ташлаб ўқиди, биз унга хатосини айтсак ичиммизда кимдир таҳоратсиз намоз ўқиди шунинг касри манга урди деб хаттоки саждаи саҳф қилмади. Жума марузаларида хутбани бахшиларга ўхшатиб тушунарсиз айтади. Хутбани ярмини ўқиб ўртасида бироз пауза қилиб хар хил ширк аралаш сўзларни гапиради, мисол келтирсам:" Мы кусочки системы, мы маленькие боги", 12 декабря 2012 года будет конец света, сечас идёт отбор людей достойные из них будут жить дальше, в другом измерении, а остальные будут отброшены на 26000 лет назад, об этом все правители скрывают и не обявляют народу а я предупреждаю вас об этом , делайте больше добрых дел и читайте намаз ... ва хоказо. Шунақа марузалар қилади, ёши каттароқ намозхон кишилар имомнинг бу гаплари ширик еканлигини қолаверса намозда оятларни тажвид билан ўқишлиги керкклигини, ўзи ўқиёлмаса тажвиди борлар жума намозини ўқиб берсин дейишса, бу масжид маники ман уни ташаббус билан қурдиргамман дейди, хадеб хатосини яхшилик билан тушунтиришга урунсак бизни милисага ёзиб беради, масжидга бу шахарга ишлагани келган ўзбек, қирғиз, тожик,доғистонлик намозхонлар келишади холос, чечинистондан келган бир намозхон имом масжидни ховлисида ит боқаётгани яхшимаслигини айтса ўша чечинни милисага ёзберибди,шунга ман хам унга хатосини айтгани ботинолмаяпман. Имомни кимлигини суруштиришса илгари милиса бўлган, пенсияга чиққач Россиянинг Перим шахрида 3 ойлик диний курсни битирган экан, катта акалар Перимга бориб имомнинг ширик ва хато гаплари тўғрисида шикоят қилишса бизда диний кадрлар етишмайди хозир имомни алмаштиришга иложи йўқ дейишибди. Ҳазрат мани тажвидим имомникидан яхши 2-3 порани ёдлагамман, ман бундай имомни орқасида ўқиган намозим қабул бўладими :? ёки жумага бормай ўзим пешин намоз ўқийми :?. 3 августь кунги жумьа намозиммиз нима бўлади :? қайтатдан пешинни қазо қилиб ўқиб олайми :? Жавобингиз учун олдиндан рахмат. Дин йўлида қилаётган хизматларингиздан Оллоҳ рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мазкур имомнинг ортидан сизнинг намоз ўқишингиз жоиз эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat