Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мулк масаласи

00:00 / 17.08.2012 | eski savollar | 762
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу муҳтарам Шайх Ҳазратлари! Рамазон ойларингиз муборак! Савол: Мен бундай ҳолатга тушиб қолишимни ҳеч ўйламаган эдим... Сиздан илтимос ойдинлик киритиб берсангиз. Ўзим бошқа вилоятдан келганман ва Тошкентда тахсил олиб ишлаб қолиб, уйли жойли булганимдан кейин Тошкентлик бир қизга уйланганман. Булар албатта ота-она розилиги билан булган. Шу вақтгача доимий равишда Тошкентда рўйхатдан (прописка) утмаганман, туйимиздан кейин билсангиз бир қонун чиқди ва рўйхатдан ўтмаганлар учун катта имкониятлар яратилди. Булардан бири эр ёки хотин Тошкентда доимий равишда рўйхатдан ўтган булса ва бир йилдан ортиқ яшашган булса иккинчи тараф (рўйхати йўқ) Тошкентга доимий рўйхатга ўтишга хақли булади. Энди, бизнинг оилада хам шундай имконият туғилди ва мен бунга харакат қила бошладим. Уй ўзимнинг номимда эмас, шунинг учун аёлимнинг номига уйни расмийлаштириб кейин ўзим ҳам шу ерга рўйхатга ўтишга мақсад қилдим. Бу масалада ота-онам билан бир неча бор гаплашдим, яъни шундай шундай қилмоқчиман, имконият туғилди деб. Бунга отам - "Яхши, харакатингни қилавер. Ортга сўрма, имконият борида қилиш керак", дедилар. Энди муаммо нимада: Тўсатдан отам қўнғироқ қилиб (ота-онам тўғилган шахримда истиқомат қиладилар): "Бизни фикримизни билмоқчи бўлсанг, биз бу ишни маъқуламаймиз. Уйни ўзингни номинга расмийлаштир" - дедилар. Бунга мен: "Иложи йўқ чунки мен рўйхатдан ўтмаганман. Олдинроқ айтсангиз бўлмасмиди" - десам. "Булмаса бошқа одам топ. Мен бундай гапни эсла олмайман" - дедилар. Балким... Ёшлари ўлуғ эсларидан чиққан ёки эътибор бермаганлар. Ё Роббим... Бошим шундай жойида каррах бўлди, қотди! "Сабабини тушунтиринг булмаса мен қабул кила олмайман. Мени тупикга тиқиб қуйдингиз", десам. "Бу - беҳосият. Онанг билан маслаҳат қилдик, гапимиз шу", дедилар холос... Ҳазрат, бу нима бўлди? Бидъатми? Ёки нима? Аёлим рисоладагидек - хушмоамала, фарзандимиз бор, ота онамни хўрматини жойига қўяди (ўзим тўхтамай шуни талаб қиламан), итоатли, беш вақт намозни канда қилмайди, рўзани имконияти бўлганда тутади, кўчага сатрланмасдан чиқмайди (шу сатрланишига хам онам бир икки қаршилик қилган эдилар, хайрон қолган эдим. Буни нимаси ёмон?)...Майли бу бидъат бўлганда ҳам, отам хурмати. Лекин энди, мен эркак киши гапларимдан қайтсам - ким булдим? Аёлим буни қандай қабул қилади? Ишончсизлик билдириб ўртани совутиб қўйсам оила нима бўлади? Мен оиламни жуда қадрлайман... Ҳазрат, шариатни ҳукми бу масалада қандай? Бўлмаса маслахат беринг, илтимос. Охирги пайтда олдинлари кўп ҳато қилганим учун, фақат шариатга қараб иш қиладиган булиб қолганман. Қийин савол берган бўлсам минг бор узур, узур, узур... Ҳурмат ва эҳтиром ила, шогирдингиз...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сизнинг ихтиёрингизда.

Топ рейтинг www.uz Openstat