Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Ширъатул Ислом"да айтур...

00:00 / 18.08.2012 | eski savollar | 729
Ассалому Алайкум хурматли Шайх хазратлари.Олдинрок бир биродарнинг,рузадорнинг ут теккан нарса билан огиз очиш хакидаги саволига бу гап асоссиз дея жавоб берган экансиз.Аллох рози булсин сиздан!Мен хам шу нарсага хайрон булиб юрардим нимага ут( олов )теккан ёки оловда пишган нарса билан огиз очиб булмайди деб.Сизнинг жавобингизни укиб,бу гапни ассоссиз эканини кабул килган эдим.Кечаги ифторда шуни биродарларимга айтдим.Олов теккан нарса билан огиз очаверса буларкан,бу гап ассоссиз эканлигини Шайх хазратларининг жавобларида укидим дедим.Шунда бир биродаримиз мен бу хакда "Маслакул Муттакин"да укидим,огиз очиш учун олов тегмаган нарса булиши керак деди ва сизнинг жовобингизни у хам укиганлигини хозир эса жавоб олиб ташланган,кейин топа олмадим демак хато кетган булса керак,сиз бир излаб куринг жавобни деди.Мен бугун у савол-жавобни излаб топдим.У мана бу линкда экан:ҳттп://саволлар.ислом.уз/смф/индех.пҳп/топиъ,30611.0.ҳтмлКейин мен " Маслакул Муттакин" ни очиб шуни топдим, 350-бедан иктибос;"Ширъатул Ислом"да айтур:"Рузани хурмо бирла очмок авлодур,агар(хурмо) булмаса тоза сув бирла очсун,ё хар нима ут(олов) емаган булса анинг бирла очсун" иктибос тугади.Савол: Мана шу китобдаги хукм хакида нима дейсиз Хазрат?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу ерда нима билан оғиз очса афзал бўлиши ҳақида сўз кетмоқда. Фалон нарса билан оғиз очиб бўлмайди деган гап йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat