Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Расм чизиш ҳақида

00:00 / 20.03.2008 | eski savollar | 7967
Ассалому алайкум! Мени бир савол неча йиллардан буён қийнайди. Аллоҳ таоло ҳар бир бандасига қайсидир тарафдан қобилият беради, кимгадир илм, кимгадир ёд олиш ва ҳаказо.Мен бу йил ўқишга топширмоқчиман, дизайнерлик бўйича - кийим чизиш. Аввало одам расмини чизиб, кейин унга кийим чизаман. Бу қобилиятдир балки. Лекин Аллоҳнинг яратган инсонларига тақлид равишда расм чизмаяпманмикан, ахир яратувчимиз. Бирок ҳаётимда бундан бошқа касбни эплолмайман ҳам. Чунки дугонам қизиққан немис тилига мени қизиқишим йўқдир. Шу каби оғир савол қийнайди мени. Қисқасини айтганда расм чизишим ва ўқишга топширишим борасида аввало кимдандир маслаҳат сўрасам дегандим. Эртага бу чизганларимни охирати бор. Илтимос, менга маслаҳат берсангиз, ўқишга топшириб кўриб, шу соҳани танлайми ёки умуман аксини қилайми? Икки йилдан бери шу савол туфайли ўқишга топширолмадим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Жонли нарсаларнинг мукаммал суратини чизишга рухсат йўқ. Сиз кийим бичиши учун касб юзасидан тўлиқ қилмай, мисол учун бошсиз қилиб чизсангиз бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat