Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо қилинг Устоз

00:00 / 22.03.2008 | eski savollar | 1922
Ассалому Алайкум Ҳурмати Устоз . Сизни қилаётган яхши ишларингизга Аллоҳнинг О'зи зиёда қилиб ажрини берсин. Бизни о'з она тилимизда динимизга оид китобларни ёзишингизда Аллоҳнинг О'зи мустаҳкам куч қувват, сог'лик берсин. Биз Оиламиз билан ҳар доим дуодамиз. Ҳурматли Устоз Сизни китобларингиздан О'зимга керакли билимларни оляпман. Ич-ичимдан хурсанд бо'ламан . Бизни Дуо қилинг Ҳурматли Устоз. Ба'зан илмимиз этмай, Сизга беодобларча саволлар жо'натамиз. Бу учун минг бор узр со'раймиз.Бизни қийнаган саволларимиз бор эди:1. Менинг до'стим ва унинг ҳам қишлоқлари, битта туманда яшовчиларнинг ҳаммаси О'з туг'ган оналарини Опа деб мурожат қилишади. шу ишлари то'грими ? ( Самарқанд вилоятининг булунг'ур, қо'шработ, паяриқ туманларини деярли ҳаммаси , жиззахнинг Г'аллаорол тум.)2. Мен диндор ва ақилли қизга уйланмоқчиман, шариятимизга мувофиқ оила қурмоқчиман бизни дуо қилинг Аллоҳ бу ишларимизда мададкор бо'лсин. ассалам ассалам

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Одамлар ўша исмга ўрганиб қолган бўлсалар ҳечқиси йўқ.2. Аллоҳ сизга ўзингиз ўйлагандан ҳам афзал умр йўлдошини ато қилсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat