Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Руҳий тарбияда никоҳ

00:00 / 22.03.2008 | eski savollar | 555
Никоҳнинг нафс тарбияси қалбни тозалашга аҳлоқни сайқаллашга алоқаси борми? Бўлса у қандай?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бор.- Ислом никоҳ робитасини инсоний алоқалар ичидаги энг муқаддас робитага айлантиргандир. Чунки, бу робита Аллоҳнинг амри ила, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ила, мўмин мусулмонларнинг гувоҳлиги ила қуриладиган бир муқаддас алоқадир.Аллоҳ таоло инсон ҳаёти маълум низом асосида, иффат ва поклик асосида, муҳаббат ва севги асосида, ўзаро ишонч ва ҳурмат асосида бўлсин учун никоҳга амр этгандир. Аллоҳ таоло инсон ҳаётини турли тартибсизлик ва келишмовчиликлардан, ҳаром харишдан, ифлослииклардан ва уларнинг оқибатидан келиб чиқадиган бало-офотлардан сақлаш учун никоҳга амр этган. Аллоҳ таоло никоҳни Ўзининг барча Пайғамбарларининг суннати қилиб қўйган. Азиз, авлиёларнинг одати қилиб қўйган.Аллоҳ таоло никоҳни инсон навъининг боқий қолиши учун, наслининг кўпайиши учун энг яхши васийла қилиб қўйган.Эркак аёлнинг ўртасидаги муқаддас робита бўлмиш никоҳ алоқаси туфайли кишилар қуда-анда бўладилар, ораларидаги ижтимоий алоқалари ривожланади, дўстлик, меҳрибонлик ришталари мустаҳкамланади.Никоҳ туфайли инсоннинг майли жиловланади, унинг учун хотиржамлик, саодат таъмин этилади. Инсон никоҳ туфайли ўзининг ижтимоий алоқаларида роҳат топади. Никоҳ туфайли кишилар ўз шарафларини, обрўларини муҳофаза қиладилар, обрўга, мартабага эга бўладилар.Никоҳ маданият, аслзодалик, тараққиёт ва илғорлик белгисидир. Никоҳ туфайли инсон ўз иффатини сақлайди ва зино каби ҳаром ишдан ўзини сақлайди. Шунингдек, никоҳ ёрдамида инсон навъи сақланиб қолиши билан бирга унинг насли-насабининг поклиги ҳам сақланиб қолади. Никоҳ бўлмаса, ким кимдан бўлганини билиб бўлмайдиган ҳолатга келиб қолади. Никоҳ туфайли оила, деб номланган муҳташам ошён қурилади. Унда эр хотин, улардан пайдо бўлган ўғил-қизлар, набира-чеваралар бир-бирлари билан муқаддас робита орқали боғланиб яшайдилар. Улар орасидаги қариндошлик алоқалари алоҳида маъно ва мустаҳкамлик касб этган бўлади. Шундоқ йўл билан оила номли кичик бир жамият пайдо бўлади. Улар бир-бирлари билан қўшилиши оқибатида эса катта жамият юзага келади. Бу борада катта жамиятларни бино деб тасаввур қилсак, оила унинг ғишти ҳисобланади. Ғиштлар бўлмаса бино бўлмаганидек, оилалар бўлмаса жамиятлар бўлмаслиги турган гап. Ана ўша ғиштлар чиройли бўлса, иморат ҳам чиройли бўлади, ғиштлар пишиқ бўлса, иморат ҳам пишиқ бўлади.Никоҳнинг, оила қуришнинг бундан бошқа фойдалари ҳам жуда кўп. Шунинг учун ҳам Исломда никоҳга қаттиқ тарғиб қилинган. Имом Шофеъийдан бошқа ҳамма уламоларимиз никоҳни, ибодат, деганлар. Улар, Аллоҳ ва Пайғамбар алайҳиссалом амр қилган иш ибодат бўлади. Никоҳ айни шундоқ ишлардандир, дейишган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларидан бирида: «Ва бирингизнинг жинсий ҳожатида ҳам ажр бор», дейилган. Шунда кишилар, шаҳватини қондирса ҳам ажр бўладими? дейишганда. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, ўша шаҳватини ҳаромдан қондирганда гуноҳ бўлармиди? Ҳалол йўл билан қондирганда савоб, бўлади, деган маънода сўз айтганлар.Зино хавфи бор вақтида никоҳ ҳаждан олдинги ўринга қўйилади.Имом Табороний ва ал-Ҳокимлар Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимни Аллоҳ солиҳа аёл билан ризқлантирган бўлса, батаҳқиқ, унинг динининг яримига ёрдам берибди. Энди, иккичи яримида Аллоҳга тақво қилсин»-деганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat