Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қиёматда умматга қарши гувохлик

15:46 / 28.01.2021 | Baxrom | 1195

Ассалому алайкум! Бир маълумот эшитдим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қиёмат куни ўзларини умматларига қарши гувохлик беришлари мумкун экан (баъзи тоифаларига). Шу қанчалар тўғри ва у қайси тоифа? 2. Қиёмат куни бир фатвони эшитиб унга амал қилган инсонни бўйни ва оёғига занжир солиб хисобга олиб келишар у қаердан бундай фатвони эшитгани хақида сўраб ўша ишга фатво берганни хам занжирлаб олиб келиб у қаердан бу фатвони олгани хақида шундай қилиб сахобаларгача бориб улар охири Сени Китобингдан ёки Росулингдан олганмиз дейишар экан. Шундай маълумот борми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу гувоҳлик солиҳларни солиҳлигига фосиқларнинг фисқу-фужурига бўлган бўлади. Аллоҳ таоло “Наҳл” сурасида марҳамат қилади: 

 وَيَوْمَ نَبْعَثُ فِي كُلِّ أُمَّةٍ شَهِيدًا عَلَيْهِم مِّنْ أَنفُسِهِمْ وَجِئْنَا بِكَ شَهِيدًا عَلَى هَؤُلاء وَنَزَّلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ تِبْيَانًا لِّكُلِّ شَيْءٍ وَهُدًى وَرَحْمَةً وَبُشْرَى لِلْمُسْلِمِينَ۝ 

89. Ўша Кунда ҳар бир умматга ўзидан гувоҳ олиб келамиз ва сени мана буларга гувоҳ қилиб келтирамиз. Сенга Китобни ҳар бир нарсани баён қилиш учун ҳамда мусулмонларга ҳидоят, раҳмат ва хушхабар қилиб нозил этдик.
Яъни қиёмат куни ҳар бир умматга ўз пайғамбарини гувоҳ этганимиздек, сени ҳам умматингга гувоҳ қилиб келтирамиз. Сенга Қуръони Каримни нозил қилишдан мақсад ҳар бир нарсани баён қилиб беришдир. Ўша Китобдан бошқа бирон нарса тўғри баёнотни бера олмайди. Шу билан бирга, Қуръон мусулмонлар учун ҳидоятдир. Уларни тўғри йўлга бошловчи ҳидоят маёғидир. Яна Қуръон мўминлар учун Аллоҳнинг раҳматидир. Ва, ниҳоят, Қуръони Карим мўминлар учун хушхабардир, уларга иймонлари орқасидан келадиган яхшиликларнинг хушхабарини беради. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). 

2). Ҳа, фатво берувчининг ҳоли оғир бўлади. Оятда йўқ нарсани гапирса Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятлари остига тушади.  "Юнус" сурасида:

 قُلْ إِنَّ الَّذِينَ يَفْتَرُونَ عَلَى اللّهِ الْكَذِبَ لاَ يُفْلِحُونَ۝ 

69. Сен: «Албатта, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқийдиганлар зафар топмаслар», – деб айт.

"Соофф" сурасида 

 وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّنِ افْتَرَى عَلَى اللَّهِ الْكَذِبَ وَهُوَ يُدْعَى إِلَى الْإِسْلَامِ وَاللَّهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ۝ 

7. Исломга даъват қилиниб турганида, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган кимсадан кўра золимроқ ким бор? Аллоҳ золим қавмни ҳидоятга солмас.

Мабодо йўқ ҳадисни бор деб ёки тўқима ҳадисни айтадиган бўлса қуйидаги ҳадис остига тушади. 

عَنْ عَبْد ِاللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: بَلِّغُوا عَنِّي وَلَوْ آيَةً، وَحَدِّثُوا عَنْ بَنِي إِسْرَائِيلَ وَلَا حَرَجَ، وَمَنْ كَذَبَ عَلَيَّ مُتَعَمِّدًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ  

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мендан бир оят бўлса ҳам етказинглар. Бани Исроил ҳақида гапиринглар, танглик йўқ. Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдаги ўриндиғига жойлашаверсин», дедилар».
Бухорий ва Термизий ривоят ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat