Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳнинг «Кабийр» сифати

00:00 / 23.03.2008 | eski savollar | 667
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлари! Билишимча, олам миллиардлаб қуёш системаларига ўхшаган системалардан иборат экан. Ана шу нарса мени ихтилофга солиб қўйди. Мен Аллоҳни жуда катта деб ўйлаганим учун унга иймонимда камчилик пайдо бўлиб қолибди. Бу ихтилофдан халос бўлиш мақсадида бир имомдан маслаҳат сўраган эдим. У менга нима сизни иймонингизга камчилик бўлаяпти деб сўради. Аллоҳ жуда катталигига мен уни олдида худди малекуладек бўлиб тураётганга ўшаб туюляпман, ҳатто баъзида Аллоҳ менга назари ҳам тушмаётгандек бўлаяпти дедим. Кейин у, сиз нима бўлибсиз, Аллоҳ таоло ҳатто сизни баданингиздаги бактерияларни ҳам назаридан четда қолдирмайди деган эди. Лекин бу гапни ўзи менга муолажа бўлгани учун бу борада сиздан ёрдам сўрамоқчи эдим. Саволимни ёзмаслигим дуруст бўладию мени ҳам тўғри тушунинг, бу борада нотўғри тушунчага тушуб қолдим. Саволим шундай эдики, ақидамизда Аллоҳнинг Кабир сифатини қандай билиб эътиқод қилиш вожиб ҳисобланади. Илтимос ёрдамингизни аяманг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бундай ҳолга тушмаслик учун дарс олиш, китоб ўқиш керак. «Сунний ақийдалар» китобини ўқинг. Ақийда китобларида Аллоҳнинг Кабийр сифати ҳақида қисқа ва лўнда қилиб «ҳар бир нарсадан катта» дейилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat