Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Билолмаяпман

00:00 / 07.02.2012 | eski savollar | 2478
Ассалому алайкум Шайх хазратлари. Аввалом бор қимматли вақтингизни олганим учун узр сўрайман! Саволим шундай: мен уйланмоқчи бўлган қиз зиёрат жойларга борганда ва Қуръон тиловот килинган вақтда 4-5 та оқ кийинган чиройли, юзларидан нур ёғилиб турган (унинг айтиши буйича муллалар, домлалар шаклидаги) шаклларни кўрармиш! Шакл деб атасак тўғрироқ бўлса керак, қизнинг ўзининг сўзи билан айтганимда (2008 йил ёзда яъни августда тушимга “Нурота” зиёратгоҳи кирганди, кейин у ерни зиёрат қилиб келдим. Ўзимни жуда энгил ҳис қилдим, ўша жойда ўша пайтда Қуръон тиловат қилаётган домлага қўшилиб, 4-5 та оқ кийинган чиройли, юзларидан нур ёғилиб турган Қуръон тиловот қилаётган муллалар кўзимга кўринди, кейин 2011 сентябр ойида эса хаж қилиш яъни каъба ва Имом ал-Бухорий зиёратгоҳи тушимга кирди, имом Бухорийни бориб зиёрат қилиб келдим, шу юқоридаги ҳолат яна такрорланди, ўзим ҳафтасига икки-уч марта Қуръон ёки Ёсин сураси уқиб тураман, ўқиганимда мен билан бирга қандайдир оқ кийинган муллалар ҳам ўқигандек бўлади, лекин уларни унчалик англай олмайман, зиёрат жойлар онда-сонда тушимга кириб чиқади, авлиё жойларда, зиёрат жойларда Қуръон тиловат қилаётган пайтда шунақа ҳолат кузатилади, лекин юрганимда, ўқишга бориб келганимда, иш қилаётганимда шунақа ҳолат кузатилмайди,) устоз бу қизга кўриниб бошқаларга кўринмайдиган нарсалар нима, жинми, руҳми ёки фаришталарми? Ўзим врач сифатида бирор руҳий касаллик деб ташҳис қўйишга қийналдим, унда ҳеч қанақанги руҳий ўзгариш йўқ. Уйланишимдан олдин сиз билан маслаҳатлашмоқни лозим топдим, хозир мени қийнаётган савол у қиз кўраётган ёки унга кўринаётган нарсалар нима ва буни ҳозир ёки келажакда ёмон асорати йўқми? Шуни билишни хоҳлайман холос. Шу қиз билан оила қурсам бўладими? Устоз сизнинг китобларингизни анча қисмини ўқидим ва тинимсиз ўқиб бораман. Айтганларингизга амал қилишга ҳаракат қиламан, ҳозир эса сизни қимматли вақтингизни олиб савол сўрашга мажбур бўлдим, олдиндан берган жавобингиз учун раҳмат айтган ҳолда, АЛЛОҲдан сизга сиҳат саломатлик ва узоқ умр тилайман! Аллоҳ сизни ҳар доим ўз паноҳида асрасин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Истихора қилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat