Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сафар намози ҳақида

00:00 / 29.08.2012 | eski savollar | 622
Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари!Ҳазрат, мен асли Самарқандликман (ота-онам, ҳамма қариндошларим Самарқандда туришади) лекин ҳозирда Тошкентда тураман. Уйланганман ва уйим ҳам Тошкентда. Мен 2 ёки 3 кунгача Самарқандга бориб тураман. Ўша пайтда мен намозларни қаср қилиб ўқисам бўладими? (Тошкент-Самарқанд шаҳри оралиғи 310 км). Самарқандда бир имомдан сўраган эдим 15 кундан кам кунни ният қилиб сафар қилсангиз қаср қилмайсиз деди, шу гап тўғрими?Умуман ҳанафий мазҳабида намозни қаср қилишнинг асосий шартлари нимадан иборат? (фиқҳ.уз да бу ҳақда бор экан лекин билимим озлиги туфайли балки тушунаолмадим). 2. Яна бир масала, қаср қилиб ўқишни ният қилишда қуйидагича ният қилиш тўғрими "4 ракаат Пешин намозининг фарзини қаср қилиб ўқишни ният қилдим".

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Самарқандда ҳам уйингиз бўлса, тўлиқ ўқийсиз. Бўлмаса, қаср ўқийсиз. “Пешин намозининг фарзини қаср қилиб ўқишни ният қилдим" дейсиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat