Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёд олиш дуоси

00:00 / 29.08.2012 | eski savollar | 2032
Ибн Аббос розияллоху анҳудан ривоят қилинади: "Биз Расулуллоҳ соллаллоху алайхи васалламнинг ҳузурларида ўтирган эдик, бирдан Али келиб: "Ота-Онам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули! Ушбу Қуръон менинг кўксимдам чиқиб кетмоқда. Уни (ёдлашга) қодир бўла олмаяпман",деди. "Эй Абул Хасан! Сенга Аллоҳ улар ила манфаат берадиган ва сен ўргатганларга ҳам манфаат берадиган ҳамда таълим олган нарсангни кўксингда собит қиладиган калималарни ўргатиб қўяйми?" дедилар. "Ҳа эй Аллоҳнинг Расули! Менга таълим беринг", деди."Қачон Жума кечаси бўлганда, агар кечанинг охирги учдан бирида туришга қодир болсанг, албатта, у шоҳид бўлинган соатдир. Ундан дуо ижобат бўладир. Биродарим Ёқуб ўз ўғлилларига "тезда сизлар учун Роббимга истиғфор айтурман", деган. У буни Жума кечаси келгунча айтган. Агар қодир бўлмасанг, унинг ярмида тур. Агар бунга ҳам қодир бўлмасанг, унинг ярмида тур. Турт ракат намоз ўқи. Биринчи ракатда Фотиҳа билан Ясин сурасини ўқи. Иккинчи ракатда Фотиҳа билан Духон сурасини ўқи. Учинчи ракатда Фотиҳа билан Сажда сурасни ўқи. Тўртинчи ракатда Фотиҳа билан Таборак сурасини ўқи. Қачон ташаххуддан фориғ бўлсанг, Аллоҳга ҳамд айт ва Аллоҳга гўзал сано айт. Менга яхшилаб саловат айт. Бошқа набийларга ҳам. Мўминлар ва мўминалар ҳамда сендан олдин иймон билан ўтган биродарларинг учун истиғфор айт. Ана ўшалардан сўнг "Аллоҳим! Мени боқий қолдирган чоғингда масиятларни доимо тарк қилиш ила рахим қилгин. Мени ўзимга бефойда бўлган нарсага уринмаслик ила раҳм қилгин. Мени сени мендан рози қиладиган яхши назар ила ризқлантиргин. Аллоҳим! Эй осмонлару ерни йўқдан бор қилган Зот! Эй жалол, икром ва мислсиз иззат эгаси! Эй Аллоҳ! Эй Роҳман! Жалолинг ила, юзингнинг нури ила сўрайман! Қалбимга Китобингни ўзинг менга таълим берганингдек ёд олишни лозим қилгин! Уни сени мендан рози қиладиган тарзда тиловат қилиш ила ризқлантиргин. Аллоҳим! Эй осмонлару ерни йўқдан бор қилган зот! Эй жалол, икром ва мислсиз иззат эгаси! Эй Аллоҳ! Эй Роҳман! Жалолинг ила, юзингнинг нури ила сўрайман! Китобинг ила кўзимни мунаввар қилгин. У билан тилимни узун қилгин. У билан қалбимни очгин. У билан кўксимни кенгайтиргин. У ила баданимга амал қилдирдиргин. Чунки менга хақда Сендан ўзга ёрдам бера олмас. Уни Сендан ўзга бера олмас. Ўзгартириш ҳам, қувват ҳам фақатгина Аллоҳ ила бўладир", деган. Эй Абул Ҳасан! Ўшани уч жума ёки тўрт ёки бешта қилгин. Аллоҳнинг изни ила ижобат қилинурсан. Мени хақ ила юборган Зот ила ижобат қилинурсан. Мени хақ ила юборган Зот ила қасамки, бу хеч бир мўминни четлаб ўтмаган", дедилар". Ибн Аббос розияллоху анху: "Аллоҳга қасамки, беш ёки етти (жума) ўтиши билан Али Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига худди аввалгига ўхшаш мажлисга келди ва: "Эй Аллоҳнинг Расули! Авваллари тўрт оят ёки шунинг атрофидагинани ёд олар эдим. Қачон уларни ўқийман десам, ёдимдан чиқиб қолар эди. Бугун эса қирқ ва унинг атрофдагиди Аллоҳнинг Китоби кўзим олдида тургандек бўлади. Ҳадисни ҳам эшитар эдим. Агар қайтармоқчи бўлсам, ёдимга келмасди. Бугун эса, сиз ҳадисларни айтганимизда бир ҳарфини ҳам қолдирмайман", деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: "Мўминсан! Каъбанинг Роббиси ила қасам! Эй Абул Ҳасан !" дедилар". Термизий ривоят қилган. Савол: мен бир илимли одамга айтган эдим шу намозни ўқисам бўладими десам айтдики, одам унчалик ишониб қолмас керак, бақувват ҳадис эмас дийишди. Ҳазрат мендаям унчалик хотирам яхшимас. "Аллоҳга шукр Қуръон ўқийман". Такрорда эканми уч юзта ва минтагача саноқ қилапман, шунда ҳам эсдан чиқиб қоляпти. Ҳазрат нима қилай? Саволда камчилик, хатолар бўлган бўса узр. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сизга мазкур гапни айтган одам киму, имом Термизийнинг кимлигини бир ўйлаб кўрмадингизми? Сиз яхши ният билан ўқинг. Аллоҳ таоло беради. Ҳалиги сизни бу ишдан қайтарган одам ҳеч нарса бера олмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat