Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

сигарета ва намоз

00:00 / 26.03.2008 | eski savollar | 1518
форумдаги бу ном мени тахаллусим. шундай мутабар зот номлари остида бундай ёмон совол бераётганимдан ҳижолатдаман. лекин саволни жавоби мен учун муҳум.Мен сигаретани ташай олмаётганим учун, намозни ҳам оъқимаяпман. Мен оъзимча сигарета чэкаяпман, энди намоз оъқиганим бефойда деб оъйлаяпман. Чэкишни ташласам кейин боъшлайман деяпману, анчадан бери ташолмаяпман. Шунга намоз ҳам оъқимаяпман. Бу ёғига чэкишни ташлашга ҳаракат қиламан. Лекин агар, мободо буни уддалай олмасам, намоз оъқийверайми? Чэкишни намозга боғлашим тоъғрими? Агар намоз оъқийверишим жойиз боълса, албатта сигаретадан кейин тахоратни янгилаб оламан. Чунки мени наздимда сигарета тахоратни бузади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Намоз ўқиш учун сигаретни ташлаш шарт қилинмаган. Сигарет чекишингиз бир гуноҳ бўлса, намоз ўқимаслик минг гуноҳ. Сигарет чекиб туриб намоз ўқилса, минг гуноҳ кетиб бир гуноҳ қолади. Намоз фаҳш ва мункар ишлардан қайтаради. Намоз ўқисангиз, чекишни ташлашингизга ҳам ёрдам беради, инша Аллоҳ. Ҳеч қандай гуноҳни баҳона қилиб, фарз амални тарк қилиб бўлмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat