Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

5 ракат намоз

00:00 / 12.03.2007 | eski savollar | 1172
домла.1. Турт ракатли намозда билмасдан бешинчи ракатга турса сунг шу хатосини сезиб колса отирмасдан бешинчи ракатини тулик адо этиб сунг утиради дейилди. Шу тугрими?2. Кечкурунги укиётган нафл намозингизни кироатини овоз чикариб укиса буладими?3. Кундузи уйкуда рузадор жунуб булди сунг рузадорлигига караб гусл килди. Шом пайтида у огзини (чукур гаргара) ва бурнини (ачитиб) гуслдагидек чаймади, намоз укиди. Намоз дуруст булдими?Катта рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Агар намозхон қаъдаи охирга ўтирмай туриб кетса, модомки сажда қилмаган бўлса, қайтиб ўтиради ва саждаи саҳв қилади. Чунки у фарз амал бўлган қаъдаи охирни кечга сурди.Агар сажда қилган бўлса, фарзи нафлга айланади ва аргар истаса олтинчи ракъатни қўшади. Бешинчи ракъатнинг саждасини қилиши билан фарз намози нафлга айланади. Беш ракъатли намоз бўлмагани учун олтинчи ракъатни ҳам ўқиб қўйса, олти ракъатли нафл ўқиган бўлади.Агар намозхон қаъдаи охирга ўтиргандан кейин унутиб туриб кетса, модомики сажда қилмаган бўлса, қайтиб ўтириб салом беради. Чунки тик турган ҳолда салом бериб бўлмайди.Агар сажда қилган бўлса, фарзи тамом бўлади ва олтинчи ракъатни қўшади ҳамда саждаи саҳв қилади. Чунки унинг учун намозидан салом беришдан бошқа нарса қолмаган эди. Саждаи саҳвни қилиши нафлни одатдагидек бошламагани учун бўлади. Ўша ортиқча намоз унинг учунИкки ракъат нафл бўлади. Улар Пешиннинг суннати ўрнига ўтмайди. Яъни, ўша икки ракъат ортиқча намоз Пешиннинг фарзидан кейинги икки ракъат суннати ўрнига ўтмайди. Уларни алоҳида ўқийди.2. Бўлади.3. Бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat