Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кореада мазҳаб...

00:00 / 05.09.2012 | eski savollar | 590
Ассалому алайкум Ҳурматли Устоз. Сог'-омонмисиз? Яқинларингиз сог'милар?Устоз, ижозатингиз билан о'з саволимни ё'лласам.Мен Кореада талабаман. Бу ерда овқат муоммоси озгина мусулмонлар учун қийинроқ. Айниқса, ҳанафийлар учун. Чунки, Кореа ярим орол бо'лганлиги сабабли денгиз таомлари жуда ҳам ко'п исте'мол қилинилади. Бошқа мазҳабдагилар бундай таомни бемалол еяверганлиги сабабли уларга бу ишда қийинчилик ё'қ унчалик.Устоз, базида кореаликар бизни чо'чқа ва бошқа ношарий ё'л билан со'йилган ҳайвонларнинг го'штини емаслигимизни ко'риб, жуда ҳайрон қолади. Менимча улар буларни ко'риб "демак агар мусулмон бо'лганимда, умуман Кореада дуч келган жойда таомлана олмаган бо'лар эканман-да" деса керак. Ҳақиқатан, ҳам деярли тақво қиламан деган инсон учун ташқарида овқатланиш озгина мушкул иш. Энди улар "О'зи нимани ейсизлар? Бирон нарсани ея оласизларми?" дегандай савол со'рашади. Шунда "ҳалол бо'лган ҳамма нарсани" деб жавоб берамиз. Лекин, базида о'йлаб қоламан. Агар қайсидир кореалик мусулмон бо'лмоқчи бо'лса, ёки уларни да'ват қилмоқчи бо'лсак, шунда уларга бошқа мазҳабларни таклиф қилсак бо'ладими? Чунки, уларда денгиз таомлари жуда ҳам ейилади?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Денгиз таомлари борасида бошқа мазҳабларни айтганини айтсангиз бўлаверади.

Топ рейтинг www.uz Openstat