Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

тилладан закот чиқариш

00:00 / 13.09.2012 | eski savollar | 968
Фазийлатли Шайх жаноблари, Ассалому Алайкум! Бир одамни тиллога бошқа нарса аралаштириб ясалган 200 грамм тақинчоғи бор. Биз тақинчоқлардан закот беришда тиллога аралаштирилган нарсаларни тушуриб қолдириб ҳисоблашни қуйидагича хисоблар эдик, яъни; - 200 грамм тиллони пробасига кўпайтирсак, 200 Х 0.585 =117 грамм соф тилла миқдори чиқади. Натижани 1 грам тилла нархига кўпайтирсак, 117 Х 106.000 сўм =12.402.000 сўм хосил бўлади. Шу натижани 40 дан бир (2,5%) миқдорини яъни, 310.050 сўмни закот қилиб бериларди... Энди қуйидаги, ҳттп://саволлар.ислом.уз/смф/индех.пҳп/топиъ,31034.мсг153265.ҳтмл#мсг153265 линкда берилган тенглама асосида хисоблаганимизда эса, 200 грам тақинчоқдан закот чиқаришда соф тилло миқдорини 40 дан бир (2,5%) қисми эмас, балки 960 дан бир қисми яъни, 12.919 сўм закот бериш кераклиги хосил бўлмоқда. Бизни холатда нима қилишимиз керак, 200 грам тақинчоқни закоти биз хисоблагандака 310.050 сўм бериладими, ёки келтирилган тенгламада бўйича хисоблаб, бир йилга 12.919 сўм беришни ўзи кифоями? Жавоб учун олдиндан ташаккур айтамиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Тақинчоқ соф тилла бўлса, биринчи, аралаш бўлса иккинчи натижа асосида закот берилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat