Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кифоя китоби закот бобидан

00:00 / 31.12.2009 | eski savollar | 1898

Хурматли Шайх жаноблари! Сиз мухтарам домлани "Кифоя" номли китобингизни ўқиш давомида бир неча савол пайдо бўлди. 1. Ушбу китобнинг Закот бобида набоботлардан олинадиган закотлар бўлимида соғин сигирлар сутидан ва товуқларнинг тухумидан бериладиган закот (ушр) масаласи фермалардаги чорваларга ҳам таалуқлими ёки уй шароитидаги боқиладиган чорваларга таалуқлими? Шу масалани кенгрок ёритиб берсангиз илтимос. 2. Масалан мен узум етиштирсам ва узум пишгунча кимевий ва табиий ўғитларни пулга оламан ва суғориш мақсадида маблағ сарф қиламан. Закот хисоблаётганда хосил пишгунча қилинган харажат чиқарилиб юбориладими ёки умумий даромадддан хисобланадими?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ассалому алайкум! 1. Аввало “китобнинг Закот бобида набоботлардан олинадиган закотлар бўлими” йўқ. Наботот дегани ўсимликлар дегани. Ўсилмиклардан закот олиш деган гапнинг ўзи йўқ. Иккинчидан, “согин сигирлар ва товуклар” наботот эмас, ҳайвонотдир. Мазкур нарсаларнинг қаерда боқилишининг фарқи йўқ.

2. Ҳосил олиш учун қилинган харажат учун ушрнинг ярми кечиб юборилган. Шунинг учун ўша харажатни қилганлар ўндан бир эмас, йигирмадан бир берадилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat