Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

улгуржи савдода кадоклар масаласи?

00:00 / 19.09.2012 | eski savollar | 569
Ассаламу алайкум ва рохматуллох мухтарам Хазрат. Вактингизни олаетганим учун узр сурайман рози булинг. Биз йирик бир корхонанинг диллерларидан бири булиб шу корхона махсулотларини насия савдо асосида олиб сотамиз. Савдо моли тарозида килолаб сотилади. Бу моллар бизга заводдан кадокланган холда (огирлигига кадоги хам кушиб тортилган холда) юборилади (кадокдан максад молни эгасига сифатини бузмасдан етказиш. Лекин 1кг. махсулотни нархи 1кг. кадокникидан анчагина юкори тахминан 100/1). Биз эса бу молларни хам кадогини бузмаган холда, хам майдалаб кадокдан чикариб сотамиз. Гарчи кадок полиэтилен пленка булиб у жуда енгил булгани билан ойлик микдорда анча маблагни ташкил килиб куяяпти. Бузилган кадок колдиклари эса бизда чикинди холида колиб кетади ва ишчилар уларни йигиб, туплаб чикинди кабул киладиган корхоналарга сотишади. Яна бир томони кадокни алохида огирлигини билиш имкони йук чунки моллар турига (сонига ва улчамига) караб хар кадокланади (4 тадан, 6 тадан, 20 тадан ва хаказо). Заводдан кадокни огирлигини чикариб ташлаш еки молни килода эмас метрда сотиш хакида ижобий жавоб ола олмадик(чунки молнинг узи бир турда булса хам колибдан хар-хил чикади, улчамлари бир хил булса хам килоси хар хил). Бу ерда бизни холатимиз кандай?1. Биз молни кабул килишда кандай йул тутсак тугри булади? кадок хисобига камоматлар асосан бизни корхона зиммасига тушади чунки кадокланган молни махсулот сифатида кабул киламиз, чикиндига чиккан кадок огирлигини биз коплаймиз. Савол - бизни розилигимиз бунга кифоя киладими еки хаклар колиб кетаябдими?2. Молни камрок кадоксиз сотиб олаётган мижозлар хеч нима ютказмайдилар. Лекин биздан куп микдорда молни кадогини бузмай сотиб олаётган мижозларни хукми кандай? Кадокни бузиб сотишимиз уларга жуда нокулай улар буни хохламайди хам. Уларни бизда хакки колиб кетмаябдими? Юки улардан кадокни мол билан бир хил нархда олаётганлари учун розилик сурашимиз уринли буладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Розилигингиз кифоя қилади.2. Уларга бор гапни айтиб қўйинглар. Сизлар қадоқ билан олганингиздан кейин қадоқ билан сотишга имконингиз бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat