Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пайғамбарлар ва нафл намози

10:51 / 21.12.2016 | Музаффар | 1735

Ассалому алайкум! Ҳурматли  Устозлар, агар исломий саводхонлик юзасидан айрим хатоликларга йўл қўйиб ёзган бўлсам олдиндан узр сўрайман ва саволларимга тўлиқ жавоблар келишидан умидидаман. Саволларим қуйидагича:1. Баъзи бир манбааларда одамлар орасида 4 та тирик пайғамбарлар борлиги, уларнинг 2 таси, яъни Хизир а.с. ва Илёс а.с. лар ер юзида, Исо а.с. ва Идрис а.с. лар осмондалиги кўрсатиб ўтилган. Бу хақида Қуръонда ёки хадисларда аниқ маълумотлар борми? Билиб, билмасдан ишониб хатоликка йўл қўйишдан кўра Сизларга ушбу савол билан мурожаат қилишга қарор қилдим!2. Аввабин намози (хуфтон намозидан сўнг ўқиладиган 6  ракъат нафл намози) хусусида сўрамоқчиман. Мен интернет тармоғида ушбу намоз хақида ўқиб қолдим. Айтишларича, Абу Хурайра (р.а.) дан келган хадисларда Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ушбу намозни адо этган одам 20 йил ибодат қилган билан тенг бўлар экан дейилган, айрим хадисларда эса ушбу намозни ўқиган одамнинг барча гунохлар авф этилади деб келтирилган. Илтимос бу намоз ва фазилартлари, хамда Пайғамбаримиз (с.а.в) хазратлари бу намоз хусусида нималарни баён қилганларини ёритиб берсангизлар. Аввалдан миннатдорчтлигимизни билдираман.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Исо алайҳиссаломнинг осмонга кўтарилганлиги оят карима билан собит бўлган. Бошқалари тўғрисида аниқ маълумот йўқ. Валлоҳу аълам! http://fiqh.uz/index.php/ibodat/namoz/689-nafl-namozlar

Топ рейтинг www.uz Openstat