Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёллар тўғрисида

00:00 / 18.10.2012 | eski savollar | 1038
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари.Узр, вақтингизни олмаслик учун саволга ўтсам. Ота-онам ҳаётлар, менинг рўзғорим алоҳида. Уйимизга борсам опамлар, укам, синглим ёки жиянларим нотўғри иш қилишса ота-онамни борлиги учун мен ҳеч нарса демайман. Укам ва синглимга ўзларига алоҳида тушунтираман, лекин опаларимни дилини оғритганман, уларни олдида айбдорман. Опамларга тўғриси шунинг учун айтолмайман. Лекин мен билан ишлайдиган ҳамкасабаларим - қизлар ҳам бор, уларга ўрни келганда авратни очиш гуноҳлиги, менку ҳазил оҳангида (мисол учун калта кийим кийганларида беллари очилиб қолса, шуни узунроқ кийинг, ёки қўллари билан кўксиларини тўсса, олди ёпиқ нарса кийинг) шундай деб айтяпман, қолганлар индамай томоша қилади дейман. Мақсадим уларни хақ йўлга бошлаш. Лекин оиладаги тутаётган йўлимчи? Илтимос маслаҳат беринг Устоз. Ассалому алайкум.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Оила аъзоларингизга одоб билан танбеҳ беришда давом этаверинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat