Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иймон, илм ва ишлаш...

00:00 / 24.10.2012 | eski savollar | 986
Ассалому алайкум Ҳурматли Устоз! Сог'-омонмисиз? Ҳайитларингиз муборак бо'лсин!Устоз, маслаҳат ва жавобингизга муҳтожман... Ҳозирда мен чэт элда о'қийман. Бу ерда о'зим учун қуюдагича тартиб о'рнатиб олганман:1. Иймон (Энг муҳим)2. Илм олиш (Ко'п вақт та'лаб қиладиган)3. Ишлаш (Зарурат)Устоз, ёшим ҳам 25 лар атрофида. Уйланиш ва бошқа молявий ҳолатлар ҳам бор. Мен эса ҳали о'қимоқчиман... Алҳамдулиллаҳ, уйда акам о'з оиласи ва ота-онам билан туради. Албатта, уйдагиларга (хусусан, мени асосан о'қитган акамга) бирон маротаба моддий ёрдам ко'рсата олмадим. Бу ерда оддий ҳолатда ишлаб топганларим эса харажатларимга етади холос...Табийки, уйдагилар мени ҳам оз-моз пул топишимни ва то'йга ҳаракатни бошлашга ундаб турадилар (бунда ташқари улар мени "бу бола о'зи пул топа оладими?" деган о'й билан ҳам бунга ундайдилар, менимча). Агар бу ҳолатда уларга озроқ жо'натишга ҳам пул ишлайдиган бо'лсам, ҳудди шу даражада 1 ва 2 о'риндаги вазифаларим (иймон ва илм олиш) дан камайтиришим керак бо'лади.Устоз, бу вазиятда нима қилишни маслаҳат берасиз?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Яқинларнинг нафақаси сизга вожиб бўлса, таъминлашингиз керак. Бўлмаса, ўқишга зарар етмаслиги керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat