Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ақли норасо талаба

13:00 / 18.09.2016 | Malika | 1018

Ассалому алайкум! Раҳматли шайх Ҳазратларининг ишларини давом эттираётганингиз учун ва бизларга турли масалаларни тушинишимизга ёрдамингиз учун раҳмат. Раҳматли Шайхимизга бир нечта саволларим бор эди, афсуски сўраб қолишга улгуролмадим. Аллоҳ раҳматига олган бўлсин. Ҳозирги саволим эса шу кунларда мени қийин вазиятга солган муаммо ҳақида. Олий таълимда ўқитувчи бўлиб ишлайман. Бир талаба қиз бор, 2-курс, ақлан норасо десак бўлади. Дарсларда умуман гапирмайди, савол сўраса асабийлашади, боши оғриётганини айтиб, партага бошини қўйиб олади. Оиласидагилар келиб қизга қийин савол бермасликни илтимос қилишади. Фанимдан бахо олмагани туфайли кузги ведмостга қолдирилди, лекин охирги ведмостда ҳам бахо олмаса талабалар сафидан четлатилиши керак. Бошқа кўпгина фанларни бахосини олган. Мен сабабли бир қиз ўқишдан хайдалишига ҳам  бир томондан онасига ачинаман. Қизнинг руҳиятига салбий таъсир қилиб, аҳволи оғирлашишидан қўрқаман. Лекин бахо қўйсам, ўқишни давом эттириши ҳам адолатсизлик. «Бир инсон қарғишига қолманг, сиздан нима кетди, амаллаб 3 қўйиб беринг, ўқиб юраверсин» деб менга ақл ўргатишади. Нима йўл тутсам тўғри бўлади? Ота-оналарга ҳам насиҳат қилишингизни илтимос қиламан. Фарзандлари руҳий касал эканлигини яширишга уриниб, диплом олиб бериб, гўёки фарзандларини «олий маълумотли» қилиб, турмуш қураётганда ҳам касалини яшириш ҳам ёлғон эканлигини, яна бир оилани алдаб у тарафнинг ҳам хаётини дўзахга айлантириш, бунинг жавоби борлигини тушинтирсангизлар. Қимматли вақтингизни олганим учун узр сўрайман. Жавобингизга олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! عن عمر رضي الله عنه ومن تزين بما ليس فيه شانه الله Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Ким ўзида йўқ нарса билан зийнатланса, Аллоҳ уни шарманда қилади". عنْ أَسْمَاءَ رضي الله عنها أَنَّ امْرَأَةً قَالَتْ: يَا رَسُولَ اللَّهِ! إِنَّ لِي ضَرَّةً؛ فَهَلْ عَلَيَّ جُنَاحٌ إِنْ تَشَبَّعْتُ مِنْ زَوْجِي غَيْرَ الَّذِي يُعْطِينِي؟ فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: الْمُتَشَبِّعُ بِمَا لَمْ يُعْطَ كَلَابِسِ ثَوْبَيْ زُورٍ متفق عليه Асмо розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Бир аёл : “Эй Аллоҳнинг расули менинг кундошим бор. Агар эрим бермаганини ўзимча берган кўрсатсам менга гуноҳ бўладими?” деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ўзига берилмаган нарсани берилган қилиб кўрсатувчи киши зуур(фириб)нинг икки кийимини кийиб олган киши кабидир” дедилар". (Муттафақун алайҳ). Ушбу ҳадиснинг шарҳида уламолар : “Бу нарса кундоши бор аёлга хос эмас, балки бировнинг нарсасини ўзиники қилиб фахрланувчи, ўзини насаби олийларга нисбат берувчи, илмсиз бўлатуриб ўзини илмли қилиб кўрсатувчи, тақвосиз бўлатуриб тақводорликни даъво қилувчи, фазилатни касб қилмай туриб, ўзини ўша фазилат соҳиби қилиб кўрсатувчи, бир касбнинг эгаси бўлмасдан туриб эгаси эканликни даъво қилувчиларга ҳам тегишлидир” деганлар. Баъзи саҳоба розияллоҳу анҳумлар : “Аллоҳ таолодан мунофиқлик хушуъсидан панох сўрайман” дер эдилар. Улардан “Мунофиқлик хушуъси нима” деб сўралганида, “Ташқи кўринишинг хушуъ-хузуъли ва сипо кўриниб, қалбинг унинг акси бўлишидир” деганлар. Мунофиқликнинг асл ўзаги, киши одамлар кўзига қалбида бўлмаган иймон билан ўзини зийнатли қилиб кўрсатишидир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat