Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яъжуж ва Маъжуж Чингизхонми?

00:00 / 31.01.2007 | eski savollar | 1203
Ассаламу алайкум муҳтарам Шайх ҳазратлари!Бир неча ҳадислар туғрисида Сиздан сўрамоқчимиз.Ансомрата аннанабийя соллаллоҳу алайҳи васаллам қола: “Сом абулараб, ва Ҳом абулҳабаш, ва Яфас абуррум”.Имом Аҳмад ривояти.Ан Абиҳурайрата қола: Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам Вулидалинуҳ Сом ва Ҳом ва Ёфас, фавулидали Сом ал араб ва форс ва рум ва кҳайрафиҳим. Фавулидали Ёфас яъжуж ва маъжуж ва турк ва сақъолаба ва ла кҳайрафиҳим. Ва вулидали Ҳам алқъибт вал барбар ва судан.Тақсир иложи бўлса мана шу ҳадисларни шарҳлаб тушунтириб берсангиз дарс вақтида Исмаил бин Касир ҳазратларининг "Қасосул анбиё" китобларида ўқиб қолиб, ўзимизнинг турк қабиласидан бўлганимизга бироз нафратлангандай бўлиб қолдик . Тақсир биз бунақада Чингизҳоннинг авлодидан бўлиб қоламизми? Бир оз дунё тарихларига ўтсак ҳам рози бўласиз, ўзбекларнинг илк бор яратилиши нечанчи йилдан бошланган? Кўп жойларда Чингизхоннинг ўзбекҳоним деган ўғлидан пайдо бўлган дейилган. Шу тўғрими шуларни кенгроқ тушунтирсангиз.Буюк эҳтиромла, Абдулло Муҳаммадамин ўғли.Душанбе, Тожикистон.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Муҳтарам Абдуллоҳжон! Биринчи ҳадиснинг маъносида кимдан ким тарқагани ҳақида хабар бор, холос.Иккинчи ривоятни тўққизта энг машҳур ҳадис китобларидан топа олмадик. Бундай нарсани далил қилиб ташвишга тушишнинг ҳожати йўқ.Бунинг устига ва энг асосийси Қуръони Карим ва саҳиҳ ҳадсларда кишининг ирқи ва наслига қараб эмас, иймони ва тақвосига қараб баҳоланиши ҳаммамизга маълум ва машҳур.

Топ рейтинг www.uz Openstat