Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис ҳақида маълумот

08:25 / 21.06.2016 | Bobur | 1094

Ассалому алайкум! Яқинда Интeрнeтда бир ҳадисни кўриб қолдим. Шу ҳадисни саҳиҳлигини билмоқчи эдим. Пайғамбаримиз “ким жума куни бошини ювса, ғусл олса,  уйдан эрта чиқиб жумага пиёда борса ва хутба бошланишидан олдин кeлса ва хутба пайтида гаплашиб ўтирмаса, у инсоннинг  ҳар бир қадамига 1 йил рўза ва 1 йил тунги номоз ибодати савоби бeрилади” деган эканлар. Абу Довуд, Ат-Тeрмизий, Ан Насаий, Аҳмадлар бу ҳадисни саҳиҳ дeйишган экан. Саволим нотўғри бўлса узр.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! عَنْ أَوْسِ بْنِ أَوْسٍ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : ( مَنْ اغْتَسَلَ يَوْمَ الْجُمُعَةِ وَغَسَّلَ وَبَكَّرَ وَابْتَكَرَ وَدَنَا وَاسْتَمَعَ وَأَنْصَتَ كَانَ لَهُ بِكُلِّ خُطْوَةٍ يَخْطُوهَا أَجْرُ سَنَةٍ صِيَامُهَا وَقِيَامُهَا رواه الترمذي Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ким жума кунида ғусл қилса ва бошини ювса(ёки аёлини ҳам ғусл қилдирса) эрта кунда жумага бориб, хутбани ҳам аввалидан эшитса, имомга яқин бўлса, қулоқ тутса ва жим турса, босиб борган ҳар бир қадами эвазига бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади” дедилар". (Саҳиҳи Термизий). حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ يُوسُفَ قَالَ: أَخْبَرَنَا مَالِكٌ، عَنْ سُمَيٍّ مَوْلَى أَبِي بَكْرِ بْنِ عَبْدِ الرَّحْمَنِ، عَنْ أَبِي صَالِحٍ السَّمَّانِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  رضي الله عنه  : أَنَّ رَسُولَ اللهِ  صلي الله عليه وسلم قَالَ: «مَنِ اغْتَسَلَ يَوْمَ الْجُمُعَةِ غُسْلَ الْجَنَابَةِ ثُمَّ رَاحَ فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ بَدَنَةً، وَمَنْ رَاحَ فِي السَّاعَةِ الثَّانِيَةِ فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ بَقَرَةً، وَمَنْ رَاحَ فِي السَّاعَةِ الثَّالِثَةِ فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ كَبْشًا أَقْرَنَ، وَمَنْ رَاحَ فِي السَّاعَةِ الرَّابِعَةِ فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ دَجَاجَةً، وَمَنْ رَاحَ فِي السَّاعَةِ الْخَامِسَةِ فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ بَيْضَةً، فَإِذَا خَرَجَ الْإِمَامُ حَضَرَتِ الْمَلَائِكَةُ يَسْتَمِعُونَ الذِّكْرَ» Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким жума куни жанобат ғуслини қилса, сўнг (масжидга) эрта борса, худди (Аллоҳга) битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар зикр(хутба)ни эшитишга ҳозир бўладилар».(“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat