Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Заруратнинг меъёри

08:38 / 23.03.2021 | Abdulloh Abdulloh | 1556

Ассалому алайкум! Мажбурий авто суғурта ҳақида: "Ўзбекистонда авто суғурта мажбурий, бусиз кўчага чиқиб бўлмайди, биз ҳам қилдирамиз" деб ёзилган экан. Ҳозирги кунда ипотека кредитига рухсат бераётган "аҳли илмлар" кўпайиб кетди. Далилига зарурат ҳаромни кетказади деган қоидани келтиришади. Масжидга келиб бавл қилган аъробийнинг ҳадисини ҳам келтиришади, яъни саҳобалар (р.а) уни бавл қилишдан тўхтатмоқчи бўлишганда, Пайғамбаримиз ﷺ уларни қайтарганлари, бу эса ўз ўринда каттароқ зарарни олдини олганини айтишади. Зарурат-ҳаёт ва ўлим масаласи бўлсагина, ёки тўғрилаб бўлмайдиган зарар келтирсагина ҳаромни ҳалол қилади, деб уларга раддия берилса, улар нега унда машинангни суғурта қилдиргансан, деб жавоб қайтаришади. Машина ҳаёт-мамот масаласи эмас, қолаверса оммавий транспортда ёки пиёда юрса ҳам бўлади. Лекин уламолар мажбурий суғуртага рухсат беришганини биламан, ипотека кредитига рухсат берган катта уламоларни билмайман. Савол шундан иборатки, зарурат нима билан ўлчанади. Фақат ҳаёт-мамот масаласи бўлиши керакми, ёки машина суғуртасига ўхшаган ҳолларда ҳам зарурат ҳосил бўладими? Машинасиз ҳаёти ўтадиганлар, суғуртадан сақланиш учун машина олмагани тақвога яқинроқми? Баъзи бир давлатлар каби, уйларнинг нархи ўртача одам юз йил емасдан-ичмасдан ишлаб, пул йиғиб уй сотиб ўлиши мумкин бўладиган даражада кўтарилиб кетса, ипотека кредитини ҳалол қилиб берадиган зарурат ҳосил бўладими? Баракаллоҳу фикум!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳа бўлади. Ҳалол эмас мубоҳ бўлади. Ўшанда ҳам ижарада ўтириш қийин бўлса. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat