Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз

00:00 / 04.11.2012 | eski savollar | 574
Ассаламу алайкум ҳурматли Шайҳ Ҳазратлари! Бизларга тöг'ри йöл кöрсатиб келаётганингиз учун сизни Аллоҳни öзи кöплаб ажр мукофотлар билан сийласин. Ҳазрат берадиган саволимга жавоб излаб тополмадим,ноöрин бераётган бöлсам узр. Мени 2та ёш болам бор,кичиги касаллик билан туг'илганига йиг'лоқи, шунинг учун намозни вақтида адо қилолмаяпман. Ақлим етганича илож топишга харакат қиламан аммо аввалгидек 5маҳалга улгуролмаяпман. Намоз вақти бöлганда аксига болаларим йиг'лаб хархаша қилишади. Бир икки марта йиг'латиб бöлса ҳам öқидим лекин адашиб кеттим. Жудаям сиқилиб қолдим. Улгурганимни вақтида,улгуролмаганимни қазо қилиб öқияпман. Гоҳида қазо қилиб öқишга кучим етмай қоляпти, яна адашиб хам кетяпман. Қайнона,қайнотам билан яшаймиз улар ҳам кексайиб қолишган. Аввалари хузурланиб намоз öқирдим,иккинчи фарзандим туг'илганидан бери яхши öқий олмаяпман. Ёки иймоним заифлашиб йöлдан адашяпманми? Ҳазрат шариатда шундай шароитда бирорта кöрсатма берилганми? Жавобингиз мен учун жудаям муҳим, намоз öқиёлмаганим учун ичимдан эзилиб кетвомман,илтимос бирорта маслаҳат беринг. Олдиндан катта раҳмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сабр қилинг. Зарур бўлганда фақат фарзни бўлса ҳам ўз вақтида ўқинг. Аллоҳ таолодан дуо қилиб ёрдам сўранг. Биз ҳам дуо қилиб турамиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat