Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Майитли уй ҳақида::

00:00 / 22.04.2008 | eski savollar | 3181
Ҳазрат, Яқинда бир киши оламдан ўтдилар (Аллоҳ уларни магфират қилсин), уларни жанозасигача ва ундан кейинги маросимларда ҳам иштирок этдик ва бази нарсаларга гувоҳ бо'лдик. Сиздан шу нарсаларнинг қанчалик шариятга тўғри ёки ирим эканлиги ҳақида изоҳ беришингизни илтомос қилардик, ки биз ва форумдаги бошқа биродарлар ҳам билишса, тогри ё'лни маҳкам тутишса, нотогри ёлдан ўзларимиз ҳам қайтсак, бошқаларни ҳам қайтарсак.1-савол:Майит ётган уйнинг эшиги доим очиқ туриши керармиш. Бу нарсани ҳеч қаерда ўқимаганлигим, ва менимча нотогри дек туюлган бо'лса ҳам, бу ҳолатнинг ҳукминибилдирсангиз:2-савол:Агар бир киши 10 мартта "Ла илаҳа Иллаллоҳ" ва 1 мартта орқасидан "Муҳаммад ур-Расулолоҳ" деб қо'шиб қо'йса 1 та таҳлил ҳисобланаркан, ва бундай калималардан қанча кўп этса ва майитга бағишласа, бу калималарнинг ажри майитга ўтар эмиш. Умуман бу нарса ҳақида ҳукм қандай?3-савол:Умуман биздан олдин ўтган мўмин мусулмон биродарларимиз, ва ота боболаримиз учун, бизлар қандай ёрдам бера олишимиз мумкин?Қимматли вақтингизни аямай берган жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ ҳаммамизни ҳидоятга бошласин ва гуноҳларимизи магфират қилсин. ...бир-бирларини ҳақга чақирганлар ва бир-бирларини сабрга чақирганлар...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. - Беҳда гап.2. -Таъзияда таҳлил айтиб туриш яхши,3. ...бир-бирларини ҳақга чақирганлар ва бир-бирларини сабрга чақирганлар...ЎЛГАНЛАРГА ДУО ҚИЛИШВА УЛАРГА САВОБ АТАШ 93. Тирикларнинг дуо ва садақаларидан ўлганларга манфаат бордир. Шарҳ: Аҳли суннат ва жамоа ўлганлар тирикларнинг қилганидан икки йўл билан манфаат олишларига, иттифоқ қилганлар. Биринчиси: ¤лган одам тириклигида қилган амалидан (Яъни, бандага у тириклик чоғида охирати учун қилган ишлари, ўлгандан кейин ўзига манфаат етишига сабаб бўлади). Иккинчиси: Мусулмонларнинг унинг ҳақига қилган дуолари ва айтган истиғфорлари. Унинг номидан қилинган садақалари ва ҳажлари. Баданий ибодатнинг савоби ўлганга етадими, йўқми?, деган масалада ихтилоф бўлган. Баданий ибодат, рўза, намоз, Қуръон қироати ва зикрга ўхшаган нарсалардан иборат. 1-Абу Ҳанийфа, Аҳмад ибн Ҳанбал ва жумҳур (кўпчилик) баданий ибодат савоби ўлганга етади, деганлар. 2-Шофеъий мазҳабидан машҳур гап ва Молик етмайди, дейдилар. ¤лганга ўзидан бошқанинг амалининг савоби етишига далил, Қуръонда, Суннатда, Ижмоъда ва Қиёсда бордир: 1-Қуръондан далил: –«Улардан кейин келганлар: «Эй Роббимиз, бизни ва биздан олдин иймон билан ўтган биродорларимизни мағфират қилгин»-дерлар». (Хашр: 10) Аллоҳ таоло ушбу оятда ўзларидан олдин ўтган мўминларга мағфират сўраганларни мадҳ қилмоқда. Бу эса ўлганлар-тирикларнинг истиғфоридан манфаат олишига далолат қилади. 2-Суннатдан далил: Имом Абу Довуднинг «Сунан» китобида Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадис ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлик дафн қилиб бўлгандан кейин устида туриб: «Биродарингизга истиғфор айтинглар. Унга собитлик сўранглар. Чунки, у ҳозир сўроқ қилинади»-дер эдилар». Шунингдек, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўлганларга қабрларини зиёрат қилган вақтда дуо қилиш ҳақида ҳадислар келган. Имом Муслимнинг «Саҳиҳ» китобларида келган ҳадис бунга мисол: «Оиша онамиз розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Қабр аҳлларига истиғфор айтсангиз нима дейсиз?»-деб сўрдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ассалому алайкум, эй мўмин ва мусулмонлар диёри аҳли. Аллоҳ биздан ва сиздан олдин ўтганларнию, кейин қолганларни раҳим қилсин. Ва албатта, биз ҳам сизларга келиб қўшиламиз»-деган-деб жавоб берганлар. 3-Ижмоъдан далил: –Ислом умматининг эътиборли асосий қисми жам бўлиб, ўлганга жаноза намозидаги дуони далил қилиб, ўлган тирикларнинг дуосидан манфаат олади, деганлар. Жаноза намозидаги дуолар маълум ва машҳурдир. Уларни ўз аҳли биландир. 4-Қиёсдан далил: Баданий ибодат бўлмиш дуо ўлганга манфаат бергандан кейин рўза, намоз каби бошқа баданий иборатлар ҳам манфаат бериши турган гап. Чунки, орада фарқ йўқ. Бунинг устига бошқа баданий ибодатлар ҳам манфаат бериши ҳақида ҳужжат ва далиллар бор. САДАҚАНИНГ САВОБИ ЕТИШИГА ДАЛИЛ: 1-«Бир киши Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Эй Аллоҳнинг Расули, онам тўсатдан вафот этди. ¤йлайманки, агар гапирса садақа қилар эди. Унинг номидан садақа қилсам, унга ажри-савоб бўладими?»-деб сўраганда. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа!»-деб жавоб бердилар. (Бухорий ва Муслим Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилганлар). 2-«Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Эй Аллоҳнинг Расули, онам, менинг йўқлигимда вафот этди. У кишининг номидан садақа қилсам у кишига манфаат берадими?» деб сўраганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа», деб жавоб бердилар. Шунда Саъд розияллоҳу анҳу: «Сизни гувоҳ қиламанки, ҳосилдор боғим у кишининг номидан садақа», деди. (Бухорий Ибн Аббосдан ривоят қилган). Рўзанинг савоби етишига далил: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким вафот этсаю зиммасида рўза тутиш бўлса, унинг номидан валийси рўза тутади»-деганлар. (Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар). Ҳажнинг савоби етишига далил: Саҳиҳ Бухорийда Ибн Аббосдан ривоят қилинган ҳадисда қуйидагилар айтилади: «Жуҳайна қабийласидан бир аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Онам ҳаж қилишни назр қилган эди. Ҳаж қилмасдан вафот этиб қолди. У кишининг номидан Ҳаж қилсам бўладими?»-деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унинг номидан ҳаж қил. Айтчи, онагнинг қарзи бўлганида адо қилармидинг? Аллоҳнинг қарзини ҳам адо қилинглар. Аллоҳ вафо қилишга ҳақлидир»-дедилар. Шунингдек, мусулмонлар, ўлган одамнинг қарзини бошқа биров, ҳатто бегона одам ҳам, тўлаб қўйса унинг зиммасиданги қарз соқит бўлишига ижмоъ қилишган. Бунинг далили - Абу Қатоданинг ҳадисидир. Абу Қатода розияллоҳу анҳу бир ўликнинг икки динор қарзини ўз бўйнига олган. Кейин ўша икки динорни ҳақдорга берганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Энди (ўлганнинг) териси совуди»-деганлар. (ал-Ҳоким ривоят қилган). Худди рўза ва ҳажнинг савоби етганидек, ҳақ олмасдан, холисона Қуръон қироат қилиб савоби ўлганга бағишланса, унинг савоби ҳам етади. Агар: «Бу иш ўтганлар ичида маълум бўлмаган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам буни қилишга иршод қилмаганларку!»-деган эътироз бўлса, жавоб шулки: Агар, эътироз қилувчи ҳаж, рўза ва дуонинг савобини етишини эътироф қиладиган бўлса, булар билан Қуръон қироати савобининг етиши орасида нима фарқ бор? ¤тганларнинг қилмагани савобни етмаслигига далил эмас, дейилади. Агар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқанинг номидан рўза, намоз, ҳаж ва садақа адо қилишга иршод қилганлар. Қироатга эса иршод қилмаганлар, деган эътироз бўлса. Жавобимиз қуйидагича: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сабабсиз, аввал бошдан иршод қилганларида қироатнинг савоби етмаслигига далил бўлиши мумкин эди. Ҳақиқатда эса, ундоқ бўлмаган. Одамлар ўлган шахс номидан рўза тутиш, ҳаж қилиш ҳақида сўраб келишганда изн берганлар. Бу эса, бошқа нарсалар ман қилинган, дегани эмас. (Агар бирон киши Қуръон қироати ҳақида сўраганида изн берган бўлур эдилар). Қироат савобини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бағишлашга келсак. Мутааххир уламолардан баъзилари бу ишни мустаҳаб, деганлар, баъзилари, бидъат, деганлар. Чунки, саҳобалар бундоқ қилмаганлар ва ўзи шундоқ ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга у кишининг умматларидан ҳар бирининг яхши амали савоби, қироати Қуръонми, бошқами етиб туради. Чунки, У зот умматларини яхши ишларга далолат ва иршод қилганлар. ¤лган одам Қуръон қироатини эшитса манфаат олади, деган гап тўғри эмас. Бу гапни машҳур имомлардан бирортаси ҳам айтмаганлар. ¤лик қироатни эшитиши мумкин. Аммо, эшитиб, манфаат олиши собит эмас. Бу нарса ҳаёт вақтида бўлиши шарт. Чунки, бу ихтиёрий ишдир ва ўлими билан кесилгандир. Балки, зарарланиши, алам чекиши мукин. Аллоҳнинг амрида юрмагани, қайтарганидан қайтмагани ва яхши амалларни кўпроқ қилмагани учун надомат қилиши мумкин. Билингки, Қуръон қироати савобини бағишлаш учун маросим уюштириш, жузъларни бўлиб бериш, жамоат бўлиб, овоз чиқариб дуо қилиш каби одат бўлиб қолган нарсалар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобалар, тобеъийнлар, таба тобеъийнлар ва мужтаҳид уламоларнинг бирортасидан ҳам собит бўлмаган. ¤лганнинг номидан рўза тутиш, ҳаж ва садақа қилишнинг маълум шакли бўлмаганидек, Қуръон қироатининг ҳам маълум шакли ёки шарт-шароити йўқ. ¤лган одамга савоб бўлишини хоҳлаган одам ўзи тиловат қилиб, дуо ила савобини бағишлаб қўяверади. Аммо, бировни Қуръон тилвот қилиб савобини маййитга бағишлаш учун ёнлаб олишни ўтган азизлардан ҳеч ким қилмаган. Уламоларимиздан бирорталари бу ишга амр қилмаганлар, рухсат ҳам бермаганлар. Савобнинг етиши, амал Аллоҳ учун холис бўлгандагина бўлади. Ажр-ҳақ олиш учун ёнланган одамнинг қироати эса, холисона эмас. Шунинг учун ундан савоб ҳам ҳосил бўлмайдики, маййитга бағишласа. Шунинг учун ҳам, имомлардан бирорталари рўза тутиб, намоз ўқиб савобини маййитга бағишлаш учун бировни кирага олинади ҳам, демаганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat