Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нафл намозининг зам сураси

11:54 / 07.05.2017 | Juju | 2043

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар!  Бир масалада манони бироз тушунмадим. Қуйидагича ривоят ўқидим :
Абу Бакр ибн Айёш айтадилар: «Абу Исҳоқ Сабийъийнинг йиғлаб турганини кўрдим ва: «Эй Абу Исҳоқ, сизни нима йиғлатди?», деб сўрадим. У киши: «Мадорим кетди. У билан мендан намозим ҳам кетди. Энди намозда тик турган ҳолда фақат Бақара ва Оли Имроннигина ўқий оляпман», дея жавоб қилдилар.
Ибн Ҳиббон ривояти
Саволим шуки бу Икки суралар энг катта суралар бўлса, бундан ортиқ намозда яна қанча ўқиш мумкин?
Сизларнинг ҳам бизларнинг ҳам иймонимиз мукаммал бўлсин ҳар бир саволга алоҳида ёндашиб жавоб бeраётганингиз учун катта раҳмат. Сизларни ўқиб илмимиз ва иймонимиз иншаАллоҳ зиёда бўлаяпти.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Тоқатингиз етганича. У намоз нафл бўлган ва нафлларда инсон тоқати етганича ўқийверади. Абу Исҳоқ унгача бу иккисидан ҳам кўпроғини ўқиб юрган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat