Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Мўъмин киши фахш сўзловчи бўлмайди" ҳадиси

00:00 / 23.04.2008 | eski savollar | 3279
Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари­.Менга мана бу ҳадисни шарҳлаб берсангиз. Расулуллоҳ­ соллаллоҳу­ алайҳи вассалам "мўмин киши фахш сўзламайди"­ деганлар. Мен кўчага чиқсам қаёққа қарамай инсонлар бир бирини сўкиб юришади. Баъзилар ўзидан ўзи сўкинавера­ди. Мен бундай инсонларни­ кўрсам барчасини имонсиз санаб юрибман. Чунки ҳадисга мувофиқ улар мўминмас деб ўйлаяпман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин киши таъначи, лаънатчи, фоҳиша ва базий (сўканғич-аччиқ сўз) бўлмайди», дедилар».Фаҳш ва уятсизлик кўпроқ уят гапларни очиқ-ойдин айтиш билан бўлади. Кўпроқ бу нарсалар жинсий алоқага оид гапларни бешармлик ила гапириш орқали юзага чиқади. Аҳли солиҳлар ундай ибораларни ишлатмайдилар.Сўкиш ва ачитиб гапиришни жамлаб олингани арабчада «базоъа» дейилади. У луғатда тилда мавжуд бўлган рост бўлса ҳам, аччиқ ва уятсиз гапдир.Уламолар уни қуйидагича таърифлайдилар:Ғаззолий: «У қабиҳ саналган нарсани очиқ-ойдин сўзлар билан ифодалашдир», деган.Муновий: «У калом рост бўлса ҳам нутқдаги фаҳш ва қабиҳликдир», деган.Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам: “Мусулмонни сўкиш фосиқлик, у билан урушиш куфрдир”, дедилар.Маълумки, фосиқлик катта гуноҳ ҳисобланади. Шариат кўрсатган чегарадан чиқиб, гуноҳ ишларни қилувчилар фосиқ ҳисобланади. Фисқ диндан чиқишнинг бошланиши бўлиб, тавба қилмасдан, ўша гуноҳни давом эттирганлар диндан чиқади. Шунинг учун ҳам ҳадиси шарифда сўкиш фисқ, уруш эса куфр дейилмоқда. Чунки фисқ куфрга олиб борганидек, сўкиш ҳам урушга олиб боради.Одатда одамлар сўкишга унча эътибор бермайдилар. Сўкса сўкилиб қолармиди, деб кетаверадилар. Фалончи бўлгандан кейин сўкади-да, деган ноўрин мулоҳазаларни ҳам айтадилар. Аслида эса, сўкиш гуноҳ ва қабиҳ иш бўлиш билан бирга, ўзидан кўра каттароқ гуноҳ ва ҳалокатларга элтувчи йўл ҳам ҳисобланади.Бу каби шаръий матнларни, хусусан ҳадисларни ҳукм деб эмас иршод деб тушунилади. Буни мўмин ушбу ишларни қилмаслиги керак деган маънони билдиради. Яъни, мазкур ишларни қилса, гуноҳкор бўлади, лекин иймондан ажраб қолмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat