Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Амру маъруф ва наҳий мункар қилиб, ўзи амал &

00:00 / 09.08.2007 | eski savollar | 2200
Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари.Мен одамларни билганимча яхшиликка буюриб ёмонликдан қайтарардим, аммо билимларимни баъзиларига амал қилар, баъзиларига эса амал қилмасдим. Баъзи ёмон ишларни тарк қилмаган бўлсам ҳам ёмонлигини билганим учун одамларни ундан қайтарардим. Яхши ёки ёмон эканлигини билганим учун ҳам амал қилмасам ҳам айтиб қўяверардим. Чунки масжидимизда жума маърузани қилаётган имом "Аллоҳ амру -маъруфни бизларга шунчалик зарур қилганки, сиз амал қилмаётган бўлсангиз ҳам одамларни яҳшиликка буюриб қўяверинг! Агар бир ёмон ишни қилаётган бўлсангиз ҳам шу ишдан инсонларни қайтариб қўяверинг! Аммо амру-маъруфни ва наҳий- мункарни зинҳор тарк қилманг" деб фатво бергандилар. Бироқ қуйдаги ҳадис мени ўйлантириб қўйди. Усома ибин Зайт разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Қиёмат кунида бир киши олиб келиниб дўзахтга улоқтирилади. Унинг ичак- чавоқлари осилиб, ёйилиб кетадида, ҳудди эшшак тегирмон остида айланганидек уларга ўралашиб қолади. Дўзах аҳиллари унинг атрофига тўпланишадида, эй фалончи сенга нима бўлди, ахир сен одамларни яхшиликка буюруб ёмонликдан қайтармасмидинг деб, сўрашади. Шунда у сизларни яхшиликка буюрардиму ўзим қилмасдим, ёмонликдан қайтарардиму ўзим қайтмас эдим, дейди". Имом Муслим ва имом Буҳорий ривояти. Мен амру-маъруф қилиш ёки қилмасликни ҳам билмай қолдим. Ёрдам беринг Устоз. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз аввал ўша ўзингиз эътироф қилган ёмон ишлардан қайтишни йўлга қўйинг. Агар ўша ёмон ишларнинг жазоси охиратда қандай бўлиши ҳақидаги ҳадисларни ўқиб кўрсангиз, юқоридаги ҳадисдаги ҳолатдан ҳам даҳшатли бўлишини билиб оласиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat