Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зинодан бўлган ҳомилани олдириш

00:00 / 19.11.2012 | eski savollar | 4107
Ассаламу Алайкум Шайх Хазратлари. Узр бир масалада маслаҳатиз жуда ҳам зарур. Интернет орқали бир 23 ёшлардаги қиз мусибатда қолгани ҳақида гапириб маслаҳат сўраганди. Яъни У никоҳсиз, зинодан ҳомиладор бўлиб қолибди, йигит эса унга уйлана олмас эмиш, чуни уни ўз оиласи бор экан. У қизни уйидагиларини ҳали ҳеч нарсадан ҳабарлари йўқ экан. Қиз шарманда бўламан деб ўз жонига қасд қилишни ёки ҳомилани аборт қилдиришни ўйлаб юрибди. Ҳазратим нима маслаҳат берасиз, бу воқеани билиб нихоятда кайфиятим бузилди, оиласи аёли бўлиб туриб бошқа қизни ҳаётини бузиб ўзи ҳотиржам яшайдиган эркаклар ҳам борлигидан уялдим. Ҳазрат савол билан вақтингизни олган бўлсам узр. Аллоҳ тану жонингизни саломат айлаб, чексиз ажру азимлар ато айласин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўша одам ҳам, қиз ҳам гуноҳкор. Улар никоҳланишлари энг осон йўл.

Топ рейтинг www.uz Openstat