Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

психологик тестлар

21:17 / 27 январь | Shaxnoza | 3011
Ассалому алайкум! Ҳозирда кўпчилик ўзида рухий зўриқиш сезса психологга мурожаат қилади ва психолог хар хил психологик тестлар ўтказади. Масалан қандайдир шакл чиздириб ички кечинмаларини айтиб беради. Ёки бўлмасам бирор расмга қараб ўша инсон хақида маълумот беради. Бу хақида исломда қандай қарашлар мавжуд? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз айтган психология фани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳий тарбия қилиш вазифаларининг бир қисми бўлиб, мусулмонлар бу фанни азалда мукаммал эгаси ҳисобланишган. Мусулмонлар ўз дин ва таълимотларидан узоқлашгач ғарб уни фан сифатида ўзи тушунган даражада қайтадан бизга олиб келди. Инсоннинг ташқи кўриши бўлади ва ички кўриниши бўлади. Ҳозирги кунда ҳамма ўзининг ташқи кўринишини чиройли қилишга қаттиқ киришган. Ҳатто буни деб жарроҳлик амалиётларидан ҳам фойдаланишмоқда. Ички кўринишга эса аҳамият бериш ҳеч кимни эсига келмай қолди. Мусулмонлар эътиқоди бўйича ташқи кўриниш омма учун ички кўриниш эса Аллоҳ учундир. Мусулмонлар ички шаклни гўзал қилишга қаттиқ аҳамият беришган ва бериши ҳам керак. Инсоннинг ички шакли қандай эканлиги унинг сўзлаётган сўзидан, қилаётган амалидан намоён бўлиб туради. Ҳайвонлар уч турга бўлинади. Бири йиртқичлар бўлиб, улар ҳамма вақт ўз фойдаларини ўйлашади, хоҳиш истагини деб ҳаммани нимталаш ҳаракатида бўлади. Оч қолса ўз ҳамжинсларини ҳам еб қўяверади. Бу шер, бўри, тулки кабилардир. Иккинчиси мусибат ва қийинчиликларга сабр қилади, ўз хоҳишини деб ҳамжинсларини нимталамайди. Улар ўтхўр ҳайвонлардир, ҳар қанча оч қолсалар ҳам ўз ҳамжинсларига хужум қилмайди. бирорта молни бир неча кун боғлаб қўйиб юборсангиз ҳар қанча оч бўлса ҳам ёнидаги мол-қўйларга ташланмайди. Учинчиси илон-чаён каби фақат зараркунанда бўлган жонворлардир. Улар жонзодларни энг газандаси ҳисобланиб, зарар етказиши уларни қорнини тўйғазмасада, чанқоғини босмасада ҳамма вақт зарар етказишга ҳаракат қилаверишади. Ўзига фойда етказиб таоми ва сувини берган кишини ҳам риоясини қилмайди. Ҳатто ҳадисларда пайғамбарларни чаққани ҳам ривоят қилинган. Улар учун солиҳ ёки фосиқни ҳеч қандай фарқи йўқ. Чақса бўлди. Инсон ҳам ташқи кўринишига қанчалик аҳамият бермасин уни қилаётган ишлари ички шакли қандай эканлигини кўрсатиб қўяди. Буни билиш асло қийин иш эмас. Масалан ит ўта очкўз-харис бўлади. Бирорта ўлик туяни топиб олса бир ой еса ҳам тугамаслигини билатуриб бошқа итлар ҳам ундан емоқчи бўлишса уларга ташланиб, уларни шерик қилмасликка ҳаракат қилади. Қорнини деб суякни ҳам ейди, ёш болаларни ахлати тўғри келса уни ҳам еб кетаверади. Сув ҳам ичади, бирор қонни кўрса уни ҳам ичиб кетаверади. Баъзи бир одамлар ҳам шу ит каби мол тўплашга ўта оч бўлишади. Жоиз ва ножоизни фарқламайди, ҳалол-ҳаромни ҳам фарқламайди, пок ва нопокни ҳам ажратмайди. Ҳатто уни соҳасидаги рақобатчилар чиқса уларни йўқ қилиш пайига тушади. Тўплагани умрининг охиригача етадиган бўлса ҳам ҳар қандай йўл билан яна кўпайтиришга ҳаракат қилади. Муҳтожлар сўраса уларга бермайди. Бундай инсонларнинг ташқариси қанчалик гўзал бўлмасин ичи ит шаклида эканлиги маълум бўлади. Яна бири эшак, унга ҳар қанча нарсани таълимини берманг, яхши йўл кўрсатманг ҳеч қачон унга амал қилмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда илм ўрганиб унга амал қилмаган кишиларни устига китоб юкланган эшакка ўхшатган. “Жума” сурасида 

 مَثَلُ الَّذِينَ حُمِّلُوا التَّوْرَاةَ ثُمَّ لَمْ يَحْمِلُوهَا كَمَثَلِ الْحِمَارِ يَحْمِلُ أَسْفَارًا بِئْسَ مَثَلُ الْقَوْمِ الَّذِينَ كَذَّبُوا بِآيَاتِ اللَّهِ وَاللَّهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ۝ 

5. Устиларига Таврот юклатилган, сўнгра уни кўтармаганлар устига китоб юкланган эшакка ўхшарлар. Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарган қавмнинг мисоли қандай ҳам ёмон! Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас – деб марҳамат қилган.
Эшак учун хашак ва еми бўлса бўлди. Кимга хизмат қилишининг аҳамияти йўқ.
Яна бири чўчқа бўлиб у ҳайвонлар ичида ўта беҳаё ҳайвон ҳисобланади. Аёлини қизғанмаслик ҳамда нопоклик борасида ягона ҳисобланади. Ким аёлини қизғанмаса, ейдиган таомини ажратмаса, унинг ички шакли чўчқа бўлади.
Яна бири маймун бўлиб, у ўта маккор ҳайвон ҳисобланади. Ўз мақсадига эришиш учун ҳар қандай усулдан фойдаланаверади. Бану Исроил қавмидан баъзилари Аллоҳнинг “Шанба кунида ов қилманглар” деган амрига макр қилиб, жума куни балиқлар келадиган жойга қайтиб чиқолмайдиган ҳовузчалар қилишди, шанба куни балиқлар у ерга келиб қайтиб чиқолмагач якшанба куни овлайдиган бўлишди. Бир муддат шундай қилсалар ҳам азоб нозир бўлавермагач шанба куни ҳам ов қилишни бошлаб юборишди. Аллоҳ таоло уларни аслий шаклини кўрсатиб қўйиш учун “Бақара” сурасида 

 وَلَقَدْ عَلِمْتُمُ الَّذِينَ اعْتَدَواْ مِنكُمْ فِي السَّبْتِ فَقُلْنَا لَهُمْ كُونُواْ قِرَدَةً خَاسِئِينَ۝ 

65. Батаҳқиқ, сизлардан шанба куни тажовузкорлик қилганларни билдингиз. Биз уларга: «Қувилган, хорланган маймунларга айланинг!» – дедик” деган. Улар Аллоҳнинг ҳукмини ўзгартиришган эди Аллоҳ ҳам уларни ўзгартириб қўйди.
Баъзи бирлар одамларнинг молини қўлга киритиш учун турли макр чуқурларни қазишади. Жирканч ишга қўл уради. Уларнинг асли шакли маймундир.
Шу ўринда ҳар биримизга билишимиз зарур бўлган нарса ўзимизнинг ички шаклимиз нима эканлигидир. Барчамиз динимизни ўрганиб, таълимотларига амал қилсак ҳеч биримизда руҳий зўриқиш ва ёмон хулқлар бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat