Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Китоб

00:00 / 23.11.2012 | eski savollar | 577
Ассалому алайкум ҳурматли шайх ҳазратлари! Илоҳим дин йўлида қилаётган ишларингиз бардавом бўлсин, бизни ҳам сизга ўхшаган халққа фойдаси тегадиган шогирдлардан қилсин. Баъзи мулоҳазаларимизни Сизни қимматли вақтингизни олишга арзигулик деб ўйлаб, ушбу мактубни ёзишга қарор қилдик. Бир ойдан бери Тошкент Ислом институти талабалари ва Диний идора қошидаги “Мовароуннаҳр” нашриёти ходимлари учун тўгарак ташкил қилиб, компютерда кирилл, араб, лотин алифболарида тез ёзиш сирларини ўргатиб келмоқдамиз. Иш бошлашдан олдин ҳам Сиздан дуо олгандик, бу дуо шарофати билан шу бир ой ичида анча ишларни амалга оширдик. Институт ректори Ҳайдархон домла ва нашриёт раҳбари Нуруллоҳ акалар бу илмнинг қанчалик кераклигини тушуниб етиб, бизга етарли шароит яратиб беришди. Талабалар ва нашриёт ходимлари ҳам қобилиятимизни кўриб тасаннолар айтишди. Нашриёт ходимлари ёшлари каттароқ бўлганлиги, дастурларни ўзлаштириш уларга қийинлик қилишини назарда тутиб, улар учун 20-30 саҳифадан иборат бир қўлланма ёзгандик, кўпчиликка маъқул тушди ва баъзи мутахассислар бу қўлланмани бироз таҳрир қилинса, бутун юртимиз олийгоҳлари, мактаблари ва қизиқувчилар эътиборига ҳавола қилиш, ҳаттоки бироз муболаға бўлса ҳам, Чорсу бозоридаги диний адабиётлар сотиладиган дўконда сотишга лойиқ эканлигини айтишди. Компютерда ишлаш ҳақида бошланғич маълумотларни билган киши шу қўлланма ёрдамида бемалол кирилл, лотин, араб алифболарида клавиатурага қарамасдан жуда тез ёзиш сирларини ўзлаштириши мумкин. Агар лозим топсангиз, ушбу қўлланмани нашрга беришдан аввал ҳозир Сизникида яшаб турган Нозимахон орқали Сизга етказиб, фикрларингизни билмоқчи эдик. Сиздан яна дуо сўраб Шаҳрисабзлик шогирдингиз Музробхон.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бемалол. Жуда ҳам хурсанд бўламиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat