Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

5091-савол юзасидан

21:40 / 14 июнь | Umar Abdulloh | 520
Ассалому алайкум! 5091-савол юзасидан савол бермоқдаман. Унда жони чиқаётган инсонни кўзлари олайиб юзлари кўкимтир тусга кирса демак носолиҳ инсон бўлганлиги ва яхши ҳолатда ўлим топмаганлиги ҳақида савол берилган, унга жавобан бу мутлақо нотўғри нарса эканлиги айтилган. Аммо Имом Абу Ҳомид Ғаззолийнинг "Дин илмларини тирилтириш" китобларининг "Ўлимни эслаш бобида"-худди шу ҳақида аниқ баёнот берилган эканлигини ўқиган эдим. Яъни "Киши агар вафот этганидан сўнг унинг суръатида қуйидаги ҳолатлар топилса билгингки у носолиҳ банда бўлиб, унинг руҳи чиройли ҳолатда қабз қилинмаган ва у азобдадир: Маййитнинг кўзи каттайиб олайса, уни лаблари ишиб кетса, юзи кўкимтир тусга кирса, оғзидан тупуги келиб турса. Бу саволни беришдан мақсад ушбу ҳолат ҳар бир инсонни ҳаётида учрайдиган жараён. Илтимос шу саволга аниқлик киритсангиз. Чунки Абу Ҳомид Ғаззолий ҳам тарихда "Хужжат ул-Ислом"-деб ном олган шахс. Айнан уларнинг китобларида айтилган ушбу сўзлар шахсан мени қаттиқ таъсирлантирган эди. Олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Имом Ғаззолийнинг гапларини оладиган бўлсак жуда кўпчилик маййит ҳақида бадгумонга борадиган бўлиб қолади. Ҳатто иймонда кетмади шекилли деб ортидан савоб бағишлашдан ҳам маҳрум бўлади. Аслида инсонга кирган зирапча ҳам гуноҳига каффорат бўлади. Ҳатто вафот топаётган вақтидаги қийналишлари ҳам кўплаб гуноҳларга каффорат бўлади. Уни кўрган инсонлар эса у ҳақида ёмон гумонга бориб, ўта гуноҳкор экан жуда қийналиб ўлди – деб айтишади. Бадгумон бўлиб гуноҳкор бўлгандан яхши гумонда бўлиб савоб олган яхши. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: اذْكُرُوا مَحَاسِنَ مَوْتَاكُمْ وَكُفُّوا عَنْ مَسَاوِيهِمْ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ 

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўлганларингизнинг яхшиликларини зикр қилинглар. Уларнинг ёмонликларидан тийилинг¬лар», дедилар».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
Қолаверса умр бўйи судхўрлик қилиб ўтган қанча-қанча инсонлар ухлаб жони узилса, “Аллоҳга маҳбуб банда экан, осонгина жон берди” дейишади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat